currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҚандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт

Қандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт

Ҳуқуқ

calendar

14.07.2026

eye

765

Қандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт

Суд қарорлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилиши қонун устуворлигини таъминлашнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 198²-моддаси мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни белгилайди.

1. Қандай ҳаракатлар ҳуқуқбузарлик ҳисобланади?

Қарздорнинг даромадлари ёки мулкий аҳволи ҳақида нотўғри маълумот бериш, ижро ҳужжатини йўқотиш, иш ҳақидан ундирувни амалга ошириш тартибини бузиш, ижро ҳужжатларини ҳисобга олиш ва сақлаш қоидаларига риоя қилмаслик, шунингдек янги иш, ўқиш ёки даромад олиш жойи ҳақида хабар бермаслик ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.

Бу ҳолатлар учун:

— фуқароларга — БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача;

— мансабдор шахсларга — 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима қўлланилади.

2. Қарздорлик текширилмаса ҳам жавобгарлик бор

Қонунчиликда назарда тутилган йирик битимларни тузишда, айрим турдаги молия-кредит хизматлари, халқаро йўловчи ташиш хизматлари ҳамда давлат хизматларини кўрсатишда ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик мавжудлиги текширилиши шарт.

Бу талаб бажарилмаса, айбдор шахсга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солинади.

3. Ижро ҳужжатларини ўз вақтида таъминламаслик учун ҳам жарима белгиланган

Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросига тақдим этилгунига қадар уларнинг ижросини таъминламаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.

Бу ҳолат учун БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима белгиланган.

4. Такроран содир этилса, жавобгарлик кучаяди

Агар ушбу модданинг иккинчи ёки учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида такроран содир этилса, БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима қўлланилади.

5. Давлат ижрочиси фаолиятига аралашиш тақиқланади

Суд ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашиш, ижро ҳужжатининг бажарилишига тўсқинлик қилиш ёки давлат ижрочисига турли шаклларда қонунга хилоф таъсир ўтказиш ҳам маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Бундай ҳуқуқбузарлик учун:

— БҲМнинг 5 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима;

— ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.

Хулоса

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 198²-моддаси суд қарорлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ўз вақтида ҳамда тўлиқ ижро этилишини таъминлашга қаратилган муҳим ҳуқуқий кафолат ҳисобланади. Ушбу норма қарздорлар, мансабдор шахслар ва хизмат кўрсатувчи ташкилотларни қонун талабларига қатъий риоя қилишга ундайди ҳамда суд ҳужжатларининг самарали ижросини таъминлашга хизмат қилади.

Зиёвуддин Намозов

Улашиш:

Бошқалар

20-июл 2026, 05:37
2 922

Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?

Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.


20-июл 2026, 10:25
2 330

Миси чиққан уста

Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.


14-июл 2026, 05:36
765

Қандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт

Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросига тақдим этилгунига қадар уларнинг ижросини таъминламаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.


16-июл 2026, 04:07
730

Кучли иссиқда меҳнат қоидалари қандай?

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, кучли иссиқ шароитида меҳнат қилаётган айрим тоифадаги ходимларга иш куни давомида қўшимча танаффуслар берилиши мумкин. Шунингдек, иш берувчилар дам олиш учун қулай шароит яратиши ва зарур ҳолларда ходимларни масофавий ишга ўтказиши мумкин.