currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликлар“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!

“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!

Life Style

calendar

19.06.2026

eye

29

“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!

Сиз ўзингизга керакли ҳуқуқий билим, маслаҳат ҳамда интерактив маълумотларни қай шаклда олишни хоҳлайсиз? Босма, электрон, медиа... Балки сунъий интеллект қулайдир?

Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?

Яхшиси яқинроқ келинг, биз эса батафсил тушунтирамиз.

“Инсон ва қонун” – бу шунчаки газета эмас.

Сизга анъанавий матн услуби ёқадими? Унда босма шаклимизни тавсия қиламиз.

Унда қонунлар ва янгиликлар шарҳи, инсон ҳуқуқлари ҳимоясига доир қонунчилик, суд экспертиза  тизимидаги замонавий ёндашувлар, юридик таълим истиқболлари, халқаро ҳуқуқ нормалари, рақамли ҳуқуқ ва киберхавфсизлик, суд-ҳуқуқ  тизимидаги ислоҳотлар... хуллас ҳаммаси бир нашрда!

Йўқ, менга тинглаш, томоша қилиш мароқли десангиз, уни ҳам эътиборга олганмиз.

Газетамизда обуначилар учун махсус QR-код сатҳлари шакллантирилган бўлиб, уни сканерлаш орқали ўзингиз излаган маълумотларни хоҳланг аудио, хоҳланг медиа кўринишида олишингиз мумкин.

Шошманг, уникал топилмаларга тобингиз қандай?

“Инсон ва қонун AI” сунъий интеллект технологиялари асосида яратилган Ўзбекистондаги илк газета. Ишонмасангиз, сунъий интеллектдан сўрашингиз мумкин.

Биз номатив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишончли шаклда сунъий интеллект асосида шарҳлаймиз, суд очеркларини комикслар кўринишида узатамиз, энг муҳими, ҳар бир саҳифа ўзига хос ва бир-бирини такрорламайди!

Шундай қилиб, Бизга ишонинг ва янги ғояларингиз, мақолаларингиз ва таклифларингиз билан лойиҳаларимизда қатнашинг.

Унутманг, “Инсон ва қонун” газетасига обуна бўлишингиз ҳамоно аввало маълумотларни излашга кетадиган олтин вақтингизни тежайсиз, қолаверса ҳуқуқий саводхонлигингиз бир неча карра ошади.

Бунга эса...

Биз кафил!

Дарвоқе, нашримиз тадбиркорлар ва ишбилармонлар, ташкилот, корхона ҳамда молия муассасалари реклама маҳсулотлари учун кўп минг сонли аудитория ҳамдир.

 

Обуна индексимиз – 137

Мурожаат учун телефон рақам – 71 233-25-65

Шунингдек, газетамизни электрон шаклда adolatmarkazi.uz сайтида ҳам кузатиб боришингиз мумкин.

Улашиш: