currencies image

12 957,14 UZS

29,97

usd

currencies image

14 702,47 UZS

15,11

eur

currencies image

156,56 UZS

0,83

ru



АсосийЯнгиликларҚандай ҳолларда маҳалла бола пули беришни рад қилиши мумкин?

Қандай ҳолларда маҳалла бола пули беришни рад қилиши мумкин?

Ўзбекистон

calendar

18.04.2021

eye

569

Қандай ҳолларда маҳалла бола пули беришни рад қилиши мумкин?

— Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги 122-сон қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида” Низомга асосан моддий ёрдам, болали оилаларга нафақа ва бола парвариши бўйича нафақа берилиши тартибга солинади. Мазкур низомга асосан ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади. Аризага қуйидагилар илова қилинади: – ариза берувчи оила аъзоларининг фуқаролик паспорти нусхалари; – оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари тўғрисида маълумот; – ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги тижорат банки ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқлари ва ариза берилган ойдан олдинги 3 ой мобайнида уларнинг номига ўтказилган пул ўтказмалари юзасидан маълумотларни Марказий банк томонидан «Ягона реестр» АТга тақдим этиш тўғрисида оилада бирга яшовчи 18 ёш ва ундан катта ёшдаги муомалага лаёқатли барча оила аъзолари имзолари билан тасдиқланган ариза. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлашни сўраб мурожаат этилган аризалар рўйхатга асосан пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этилади. Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисида қабул қилинган аризалар пенсия жамғармаси бўлимининг масъул ходимлари томонидан «Ягона реестр» АТга киритилади. Аризалар қўйидаги ҳолатларда рад этилади: а) ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад белгиланган мезондан ошганда; б) идоралараро электрон ахборот тизими орқали олинган маълумотлар бўйича ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида жами биттадан ортиқ кўчмас мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда; в) ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номига расмийлаштирилган ёки бош ишончнома асосида фойдаланилаётган: – ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситаси мавжуд бўлганда; – жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситалари мавжуд бўлганда; г) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг тижорат банкларидаги депозит ҳисобварақларида ариза берган ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ миқдорда маблағлари мавжуд бўлганда; д) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида ариза берган ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ миқдорда бозор қийматидаги қимматли қоғозлари мавжуд бўлганда; е) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари томонидан аризалар тақдим этилганда; ж) болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олувчи ва унинг оила аъзоси томонидан ушбу Низомнинг 11-бандида белгиланган тартибга риоя қилмаган ҳолда такрорий ариза тақдим этилганда. з) оилада меҳнат органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлганда; и) оилада охирги 12 ой давомида иш қидираётган аъзоси меҳнат органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда рад этганда; к) даромадларнинг расмий манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида иш излаб меҳнат органларига мурожаат қилмаган ҳамда меҳнат органларида ҳисобда турмаган, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоси мавжуд бўлганда. Бундан ташқари, сиз МФЙ раисини номига ариза билан мурожаат қилишингиз, агар МФЙ раиси Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига асосан аризага белгиланган муддатда жавоб бермаса ёки аризани қабул қилишни рад қилса МЖтКнинг 43-моддасига асосан жавобгарликка тортилади. Саволга «Мадад» ННТ масъул ходими Аброр Эзозхонов жавоб берди.

Улашиш:

Бошқалар

1-апрел 2025, 09:31
1 507

2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.


3-апрел 2025, 11:04
1 310

Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?

Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.


9-апрел 2025, 11:26
1 263

Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.


3-апрел 2025, 05:24
976

Кимошди савдосини ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби қандай?

Аукционлар ва танловлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ аукционда ва очиқ танловда хоҳлаган шахс қатнашиши мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар: