currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларҚандай китоб ўқиган маъқул? Ўсмирлар учун энг яхши 10 та китоб рўйхати

Қандай китоб ўқиган маъқул? Ўсмирлар учун энг яхши 10 та китоб рўйхати

Ўзбекистон

calendar

02.09.2023

eye

2 197

Қандай китоб ўқиган маъқул? Ўсмирлар учун энг яхши 10 та китоб рўйхати

Таътиллар тугаб, мактабларда дарслар бошланмоқда. Таълимнинг доимий йўлдоши бўлган “синфдан ташқари ўқиш” мавзуси эса ҳамиша долзарб. Айниқса интернет асрида ўсмирларни китобга қизиқтириш аҳамиятини ҳар бир ота-она яхши англайди. Шу ўринда “Бола нимани ўқисин” деган савол туғилади. Ҳозирги кунда чоп этилаётган китоблар сони жуда кўп, ичидан сарасини ажратиб олишга ўсмир ёшидагиларнинг лаёқати етмаслиги мумкин. Hudud24 колумнисти, букблогер Маҳин Нурсаидова ўсмирлар ўқиши лозим топилган энг яхши 10 та китоб рўйхатини тақдим этади.

  1. Гарри Поттер. Жоанна Роулинг.
Ўсмирлар ўқиши лозим бўлган ҳар қандай  китоблар рўйхати ичидан 1997 йилда нашр этилган Гарри Поттер ўрин олмаса, адолатдан бўлмайди. Фентези жанридаги мазкур асар 500 миллион нусхадан ортиқ сотилган ҳолда анча-мунча рекордларни янгилашга муваффақ бўлган. Тўплам кўринишида сотув бўйича эса дунёда 1-ўринни эгаллайди. Мазкур асарда ўзини сеҳргарларнинг яширин оламининг бир қисми эканлигини билиб қолган йигитчанинг саргузаштлари баён этилган. Етти китобдан иборат туркум орқали Гарри ва унинг дўстлари душманлари билан жанг қилишлари ҳамда сеҳргарлар дунёсида мувозанатни тиклашларини мароқ билан мутолаа қиласиз. Тўпламнинг муайян китоблари Шокир Долимов томонидан ўзбекчалаштирилган.
  1. Китоб ўғриси. Маркус Зусак
Нацистлар Германияси томонидан олиб борилган қирғинбарот уруш ҳамда яҳудий миллатига нисбатан қилинган геноциднинг дахшатлари баён этилган “Китоб ўғриси” асари Иккинчи жаҳон уруши ҳақида яратилган кўплаб китоблар орасида яҳудий эмас, балки немис қизининг дунёқарашини ифода этиши билан яққол ажралиб туради. Ушбу китоб 2005 йилда нашр этилган бўлиб, бош қаҳрамон Лиесел фашистлар томонидан идора қилинаётган Германияда яшайди ҳамда фашистларнинг гулханларига тутантириқ бўлиш тақдирига битилган китобларни ўғирлашига тўғри келади. Мазкур асар истеъдодли таржимон Сожида Самандарова томонидан ўзбек тилига ўгирилган.
  1. Мен Маламаман. Малала Юсуфзой
Асар Нобел мукофоти лауреати, 26 ёшли Малала Юсуфзойнинг бошдан кечирган воқеаларини ўз ичида жамлаган. Муаллиф аёллар ҳақ-ҳуқуқлари учун курашишда юзага келган қийинчиликларни, қизларнинг мактабга боришини қўллаб-қувватлаши ортидан ўзи дуч келган тайзиқ-у таҳдидларни жуда чиройли тасвирлаб берган. Ватандош аёллар таълими учун толибон жангариларига кўксини қалқон қилиб берган бу қизнинг кўрган-кечирганлари ҳар бир ўсмир ёшга ўрнак бўлиши аниқ. Асар умидли таржимон Аҳрор Шариф томонидан ўзбек тилига ўгирилган 4. Жавдарзордаги ҳалоскор. Жером Селинжер Time журнали талқинига кўра инглиз тилидаги 100 та энг яхши романларидан бири деб топилган “Жавдарзордаги ҳалоскор” асари 1951 йилда тайёргарлик мактабидан ҳайдалган Холден Колфилднинг кейинги икки кунлик ҳаётини ҳикоя қилади.  Китобда ёш йигитнинг катталарга нисбатан ғазаби ифода қилинган бўлиб, айни услуб уни ёш китобхонлар орасида машҳур қилган. Асарда ўсмир ёшидаги йигит-қизларнинг ўй-ҳаёллари, кечинмалари ўзига хос ифода этилганлиги туфайли ҳам ҳалигача китобхонлар томонидан мароқ билан ўқиб келинмоқда. Мазкур асар “Asaxiybooks” лойиҳаси томонидан ўзбек тилида нашр этилган.
  1. Мазахчини ўлдириш. Ҳарпер Ли
Асарни ҳикоя қилувчи олти ёшда бўлса ҳам, “Мазахчини ўлдириш” ўсмирлар учун энг яхши китоблар рейтингида етакчиликни бермай келмоқда. 1960 йилда Пулицер мукофотига сазовор бўлган мазкур асар оқ танли қизни зўрлашда айбланган қора танли эркакни ҳимоя қилган ўрта ёшли адвокат Аттика ҳақида ҳикоя қилади. Умуминсоний қадриятларни тараннум қилгани учун ҳам ҳалигача китобхонларнинг севимли асари ҳисобланади. Кўпгина адабиётшунослар уни энг яхши адабиёт намуналаридан бири деб ҳисоблашади. Мазкур асар “Академнашр” нашриёти томонидан ўзбек китобхонларига она тилида тақдим этилган.
  1. Чўққида қолган овчининг оҳу зори. Чингиз Айтматов
Дунё адабиётида ўзининг залворли ўрнига эга бўлган, Маркес каби буюк адиб билан бир қаторда эътироф этилувчи Чингиз Айтматов ва қозоқ адиби Мухтор Шохоновнинг ўзаро суҳбатларидан ташкил топган мазкур асар дунёқараши энди шаклланаётган ёшлар учун айни муддао бўла олади. Асар ўзида жамлаган ғояларни англаб етган ўсмирларнинг тафаккури буткул ўзгариб, ҳаётга теранроқ назар ташлай бошлашади.
  1. Ўткан кунлар. Абдулла Қодирий
Ўзбек адабиётининг шоҳ асари ҳисобланган “Ўткан кунлар” ҳар қандай рейтингларнинг олий ўрнидан жой эгаллашга ҳақли. “Ўтмишимизнинг қора кунлари”ни ҳикоя қилувчи мазкур асарда ҳозирда ҳам долзарб бўлиб турган муаммолар кўтарилган. Ҳозирги кунда баъзи гуруҳлар томонидан тарғиб этилаётган кўпхотинликнинг фожиага олиб бориши Қодирий томонидан ўша даврдаёқ очиб берилган. Мазкур асар 1000 йилларда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаслиги аниқ. Шундай экан, бу асарни ҳар бир ўзбек ўқиши керак бўлган китоблар рўйхатига қўшишдан чарчамаймиз.
  1. Дафтар ҳошиясидаги битиклар. Ўткир Ҳошимов
Мазкур асарни ўқир экансиз, юксак ҳаётий тажрибага эга, ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотган донишманд бобо сизларни тўплаб олиб, сермағиз гаплари билан қимматли сабоқ бераётганга ўхшайди. Асардаги ҳар бир фикр, ҳар бир жумла кишини ўйлашга ундайди, ҳаётга бошқача кўз билан қараб кўришга чорлайди. Ўткир Ҳошимов томонидан йиллар давомида тўлдирилиб борилиб, охири шакли мўжазгина, маъноси бўлиққина ҳолга келган мазкур китобни ҳам ҳар бир ўсмир ўқиши керак бўлган китоблар рўйхатига киритишга қарор қилдик.
  1. Пуанкаре. Абдуқаюм Йўлдош
Мустақиллик даврида яратилган энг яхши асарлардан бири ҳисобланган мазкур хикоя атоқли адиб Абдуқаюм Йўлдош қаламига мансуб. Мазкур асарда жамият босимига мағлуб бўлиб, севимли иши билан шуғулланишдан маҳрум этилган, турмуш ташвишларига ўралашиб қолиб, умрининг ҳал қилувчи лаҳзаларини ўтказиб юборган ва фожиали тақдир билан юзлашган олимнинг тақдири ёрқин бўёқларда тасвирлаб берилади. Ҳаёт йўлини энди белгилашни бошлаётган ўсмирлар нима муҳиму нима номуҳимлиги тўғрисида хулоса чиқаришдан олдин мазкур асарни ўқиб чиқишини тавсия қиламиз.
  1. Шайтанат. Тоҳир Малик
Ўсмир ёшидаги йигитларда баъзан жиноятчиликка мойиллик, жиноят оламига киришга нисбатан қизиқиш бўлади. Айниқса, олимлардан кўра жиноятчилар кўпроқ обрўга эга бўлган, “кўча қоидалари”га таассуб қилувчи жамиятларда бу қизиқиш ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Буюк адиб Тоҳир Малик томонидан бир нафасда ўқиладиган тарзда яратилган “Шайтанат” асарида жиноят оламига кириш қандай оқибатларга олиб келиши, ҳар қандай жиноятчи ҳам кун келиб қилмишига қон ютиб пушаймон бўлиши, жиноят оламига кирган одамнинг нафақат ўзи, балки яқинлари ҳам фожиавий тақдирни бошдан кечириши жуда таъсирли тасвирланган. Беш китобдан иборат бу тўпламни тўлиқ ўқиб, кейин хулоса чиқаришни маслаҳат берамиз. Болангизга китоб беринг! Чунки бадиий китоблар мутолааси дунёқараши шаклланаётган ўсмирлар учун йўлчироқ вазифасини ўтайди. Яъни уларнинг тасаввури ва хотирасини ривожлантиради, ностандарт ўйлаш қобилиятини ўстириш орқали турли предметларни осон ўзлаштиришига кўмак беради.  

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 774

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 719

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


13-ноябр 2024, 12:35
1 610

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.


27-октябр 2024, 04:36
1 608

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.