Ҳуқуқ
15.02.2025
496
Қарз бераётганда уни оддий ёзма шартнома билан расмийлаштириш керак.
Қарзнинг миқдори БҲМнинг 10 бараваридан (3 млн 750 минг сўмдан) кўп бўлса, ёзма шартнома тузилиши шарт.
Қарз олувчи ёки берувчининг бири юридик шахс бўлганида эса қарз миқдоридан қатъи назар ёзма шартнома тузилиши керак.
Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.
Агар қарз мажбурияти қарз олувчи томонидан берилган вексель, облигация ёки қарз суммасини ва қарз берувчининг уни ундириб олиш ҳуқуқини белгилайдиган бошқа қимматли қоғоз билан тасдиқланган бўлса, қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.
Ёзма шаклда тузилиши лозим бўлган қарз шартномаси юзасидан гувоҳларнинг кўрсатмалари ёрдамида даъволашиш мумкин эмас (алдов, таҳдид ёки қийин вазиятлар таъсирида тузилган шартнома бундан мустасно).
Мафтуна БЕГМАТОВА,
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот
маркази бош маслаҳатчиси
Улашиш:
Бошқалар
“Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади
2025 йил 1 мартгача тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг инсон саломатлигига фойдасини тарғиб қилишни кучайтириш дастури ишлаб чиқилади.
Ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бошланади
Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризаларни 3 март куни соат 09:00дан бошлаб жўнатиш мумкин.
Рўйхатдан ўтган такси ҳайдовчилари учун қулайлик
Солиқ қўмитаси маълум қилишича, ўзини ўзи банд қилган таксистларнинг 2024 йилда даромади 100 миллион сўмдан ошган бўлса ҳам, 2025 йилда ҳисоб-китоб қайтадан бошланади. 2025 йил давомида 100 миллион сўмгача бўлган даромад солиққа тортилмайди.
Ишланмайдиган байрам ва дам олиш кунларида ходимларни ишга жалб қилиш тартиби қандай?
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 209-моддасига асосан дам олиш кунларида ва ишланмайдиган байрам кунларида ишлаш таъқиқланади.