currencies image

12 705,79 UZS

59,23

usd

currencies image

14 704,41 UZS

243,07

eur

currencies image

159,20 UZS

1,68

ru



АсосийЯнгиликлар«Қарздорликни қандай ундириб олишимиз мумкин?»

«Қарздорликни қандай ундириб олишимиз мумкин?»

Ўзбекистон

calendar

16.12.2022

eye

787

«Қарздорликни қандай ундириб олишимиз мумкин?»

— Бир корхона билан маҳсулот етказиб бериш шартномаси имзоланган ва маҳсулот етказиб берилган. Бироқ маҳсулот учун тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган. Бугунги кунда маҳсулот сотиб олувчи корхона банкрот деб эълон қилинди ва тугатишга доир иш бошланган. Биз қарздорликни қандай ундириб олишимиз мумкин? Мухиддин СУЛТОНОВ, Тошкент туманлараро иқтисодий суди раис ўринбосари: — Мазкур ҳолатда қарздорга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилганлиги ва унга нисбатан тақдим этиладиган талаблар қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозимлиги сабабли қарздорликни ундиришни сўраб судга даъво аризаси билан эмас, балки “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Руспубликаси Қонунида белгиланган тартибда талабни, яъни қарздорлик суммасини кредиторлар талаблари реестрига киритиш ҳақида суд бошқарувчиси орқали кредиторлар йиғилишига ариза билан мурожаат қилиш лозим бўлади. Хусусан, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасига биноан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Суд қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли эмас. Ушбу Қонуннинг 18-моддасига кўра кредиторларнинг талаблари реестрини суд бошқарувчиси юритади. Кредиторларнинг талаблари ҳисоби кредиторлар талаблари реестрида миллий валютада юритилади. Кредиторларнинг чет эл валютасида ифодаланган талаблари кредиторларнинг талаблари реестрида, агар кредитор ва қарздор ўртасида тузилган шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредиторлар йиғилиши ўтказиладиган кундаги Марказий банки томонидан белгиланган расмий курс бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобга олинади. Кредиторларнинг талаблари реестрида ҳар бир кредитор ҳақидаги, пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятлар юзасидан кредитор талабларининг аниқланган миқдори, унинг ҳар бир талабининг қаноатлантириш навбати тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади. Кредитор талаблари баён этилган аризада ўзи ҳақидаги маълумотларни, шу жумладан фирманинг тўлиқ номини, жойлашган ерини (почта манзилини), электрон почта манзилини (мавжуд бўлган тақдирда), жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини, шунингдек банк реквизитларини (мавжуд бўлган тақдирда) кўрсатиши шарт. Талаблари кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган шахс ўзи хусусидаги маълумотлар ўзгарганлиги ҳақида, шунингдек қарздорга нисбатан ўз талабларининг миқдори ва таркиби ўзгарганлиги, шу жумладан талабларидан учинчи шахслар фойдасига воз кечганлиги ҳақида суд бошқарувчисини бир ҳафталик муддат ичида хабардор қилиши керак. Бундай маълумотлар тақдим этилмаган ёки ўз вақтида тақдим этилмаган тақдирда, шу муносабат билан етказилган зарар учун суд бошқарувчиси ва қарздор жавобгар бўлмайди. Кредиторларга кредиторларнинг талаблари реестри билан танишиш имконияти таъминланиши керак. Суд бошқарувчиси кредитор ёки унинг вакили талаби билан мазкур кредиторга ёки унинг вакилига талаблари қаноатлантирилишининг миқдори, таркиби ва навбати тўғрисида бундай талаб олинган кундан эътиборан беш иш куни ичида кредиторларнинг талаблари реестридан кўчирма юбориши шарт. Бундай кўчирмани тайёрлаш ва юбориш харажатлари кредиторнинг зиммасига юклатилади. Кредиторларнинг талаблари реестрини тузишда юзага келадиган келишмовчиликлар суд томонидан кўриб чиқилади. Қонуннинг 154-моддасига биноан, тугатиш бошқарувчиси кредиторлар билан кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ ҳисоб-китоб қилади.

Улашиш:

Бошқалар

22-май 2025, 11:01
999

Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар

Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.


24-май 2025, 04:11
988

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


19-май 2025, 12:43
917

Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар

Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.


29-май 2025, 05:38
894

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.

Мавзуга доир янгиликлар: