Ўзбекистон
27.11.2023
1 033
© Фото: hudud24.uzҚашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида 14 ёшли қизни етти ой давомида мажбуран сақлаб, турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлашда айбланган аёл қамоққа олинди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Қайд этилишича, вилоятнинг Китоб тумани прокуратураси томонидан фуқаро Н. А. га (аёл) нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов гуруҳи томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2023 йилнинг 25 ноябрь куни фуқаро Н.А. (аёл) гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан ЖИБ Китоб тумани судининг 2023 йил 26 ноябрдаги ажрими билан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Мазкур иш юзасидан Болалар омбудсмани вояга етмаган Ч.Т.нинг қонуний манфаатлари таъминланиши устидан парламент назорати давом эттирилиши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида яшовчи фуқаро Китоб туманида яшовчи 14 яшар қизни 7 ой давомида ўзининг уйида мажбуран сақлаб, зўрлик ва таҳдид орқали уни турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келгани аниқланганди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.