Ўзбекистон
26.11.2023
992
© Фото: hudud24.uzҚашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида 14 ёшли қиз етти ой давомида мажбуран сақланиб, турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келингани айтилган ҳолат юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги расмий ахборот берди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан мазкур ҳолат юзасидан тезкор ишчи гуруҳ тузилиб, тезкор ўрганишлар олиб борилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, истиқомат қилувчи вояга етмаган Т.Ч. Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи отаси Ғ.Ж.нинг қарамоғида эканлиги, онаси Х.С. 2023 йил январь ойида Россия Федерациясига ишлаш учун кетганлиги ва бугунги кунгача яшаш манзилига қайтиб келмаганлиги аниқланган.
Вояга етмаган Т.Ч.нинг тоғаси Х.М. томонидан қилинган мурожаатга асосан, 2023 йилнинг май ойидан Шаҳрисабз туманида яшовчи фуқаро Н.А. ўзининг уйида 7 ой давомида мажбуран сақлаб келиб, зўрлик ва таҳдид орқали турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлагани юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тегишли суриштирув ишларига киришилган.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Китоб тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан психолог ва педагоглардан иборат ишчи гуруҳ бугунги кунда вояга етмаган Т.Ч.нинг жисмоний ва руҳий саломатлигини тиклаш ҳамда мазкур ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда уни бартараф этиш чоралари юзасидан “Ижтимоий иш” очилиб, ҳолат юзасидан комплекс ўрганишлар давом эттирилаётганлигини маълум қиламиз.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.