Ўзбекистон
25.12.2023
1 113

Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова Қашқадарё вилоятида 7 ой давомида жинсий қулликда сақланган 14 яшар қиз билан учрашди.
2009 йилда туғилган қизни 2023 йилнинг май ойидан 15 ноябрь кунига қадар Шаҳрисабз тумани, Хўжабоғ қишлогида яшовчи фуқаро N.A. (аёл) ўзининг уйида 7 ой давомида мажбуран сақлаб келиб, зўрлик ва таҳдид орқали уни турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келган.
Сурайё Раҳмонова қиз билан учрашиб, унга кўрсатилаётган ижтимоий кўмак, таълим шарт-шароитлари ҳамда эмоционал-психологик ёрдам ҳолатини ўрганган.
Келтирилишича, қизнинг ҳозирда аҳволи анча яхшиланиб, барқарорлашган, психолог томонидан унга мунтазам кўмак кўрсатилмоқда. Шунингдек, педагоглар жалб қилинган ҳолда болага мактаб дастуридаги асосий фанлардан дарслар ўтилмоқда.
“Жумладан, Ch.T. инглиз тили ва компьютер саводхонлигига катта иштиёқ кўрсатяпти, тасвирий санъатга эса алоҳида қобилияти бор. Самимий суҳбатимиз давомида қизча келгусидаги режалари билан бўлишди, энг асосий мақсади — таълим олиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасининг етук мутахассиси бўлишга интилишини билдирди”, дейилади Болалар омбудсмани хабарида.
Болалар омбудсмани бундай мудҳиш жиноят қурбони бўлган боланинг ҳар томонлама реабилитацияси, ўз тенгдошлари доирасида нормал ижтимоийлашуви ва энг муҳими, таълим олиш имкониятлари таъминланиши устидан ўз кузатувини давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, мазкур жиноят бўйича Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди бўйича жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда Китоб туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.
Болалар омбудсманига янги ваколатлар берилди
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан 5 йил муддатга сайланади.
Қашқадарёда талаба қизга ўзи унаштирилган йигит томонидан турмушга чиқишга ундаб, руҳий босим ўтказилаётгани аниқланди. Бу каби ҳаракатлар қандай жавобгарликка асос бўлади?
2006 йилда туғилган қиз ҳолат юзасида Болалар омбудсманига мурожаат қилган. Шундан сўнг, ҳолат тезкор равишда прокуратура ва ички ишлар органлари томонидан ўрганилиб, қизга ҳимоя ордери тақдим этилган.
“Шербек” воқеаси билан танилган психолог устидан терговга қадар текширув бошланди
У дудуқланган болани сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволамоқчи бўлган.
Жиззахда боласини доимий қийнаб келган ота устидан жиноят иши қўзғатилди
Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.