#NoComment
11.05.2024
1 373

Ўзбекистон элчиси Ашраф Ходжаев Қатар таълим ва олий таълим вазири Бусаина бинт Али Ан-Нуаймий билан учрашув ўтказди, хабар қилмоқда "Дунё" Ахборот агентлиги.
Суҳбат давомида Қатар университетларида ўзбекистонлик талабалар учун квоталар ажратиш ва уларнинг сонини кўпайтириш, Қатар ва Ўзбекистон мактаб ва олий таълим муассасалари ўртасида алмашинув, долзарб йўналишларда қўшма ўқув дастурлари ва илмий лойиҳалар, тадқиқотлар ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилинган.
Вазир Бусаина бинт Али Ан-Нуаймий Ўзбекистон ва Қатар ўртасида икки томонлама дўстона алоқалар мустаҳкамланиб бораётганидан мамнунлигини билдирган.
"Яқинда Дохадаги Мушайриб маданий марказида бўлиб ўтган Ўзбекистон ҳунармандчилиги кўргазмасини шахсан бориб кўрдим ва жуда таъсирландим. Ўзбекистоннинг тарихий мероси ва жаҳон цивилизациясига қўшган улкан ҳиссаси беқиёс ва сизлар бундан ҳар қанча фахрлансангиз арзийди", деди у.
Қатар вазири, шунингдек, ўрта мактаб ўқувчилари ўртасида ўзаро алмашинувларни йўлга қўйиш ҳамкорлик йўналишларидан бири бўлиши мумкинлигини билдирди.
Қайд этилишича, Қатар Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда ўтган апрель ойида қатарлик мактаб ёшидаги болалар жамоасининг Тошкент ва Самарқандга саёҳати уюштирилган. Қатар томони ушбу лойиҳа муваффақиятли амалга оширилганини қайд этиш баробарида, уни доимий ва ўзаро тарзда йўлга қўйиш мумкинлигини маълум қилган.
Мулоқот чоғида ҳозирги кунда долзарб ҳисобланадиган соҳаларда қўшма илмий изланишлар ва тадқиқотлар ўтказиш таклифи ҳам Қатар томонидан қўллаб-қувватланган.
Музокаралар натижасида Ўзбекистон ва Кўрфаз араб мамлакатлари ректорлари форумини ўтказиш ташаббусини ўрганиш ва ушбу соҳага оид бошқа бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мулоқотни давом эттириш тўғрисида келишиб олинган.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.
Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди
15 июлдан “перевод” бўйича аризалар онлайн қабул қилинади.
Доҳа – Тошкент – Доҳа йўналишида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди
Дастлабки босқичда ушбу йўналишда ҳафтасига 4 марта парвоз амалга оширилади.
Октябрда Ўзбекистонда Қатар маданияти ҳафталиги ўтказилади
Февраль ойи охирида Қатарда Ўзбекистон маданияти, ҳунармандчилиги ва туризм кунлари бўлиб ўтган эди.
Ўзбекистондаги икки университет QS рейтингида ТОП-500 таликка кирди
Quacquarelli Symonds – QS World University Rankings халқаро рейтинг агентлиги 2024-йилги дунё университетларининг "Фан соҳалари рейтинги" (Subject Rankings) натижаларини эълон қилди.