Ўзбекистон
04.09.2023
1 598

Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиалининг Каттақўрғон шаҳар Амир Темур кўчаси 27-уйда жойлашган ўқув биноси собиқ Самарқанд давлат чет тиллари институти академик лицейи биноси учун қурилган бўлиб, 2008 йилда фойдаланишга топширилган. Самарқанд давлат университети матбуот хизмати олийгоҳнинг Каттақўрғон шаҳридаги филиалида рўй берган ҳодиса бўйича маълумот берди. Қайд этилишича, 2008–2018 йилларда СамДЧТИ қошидаги академик лицей сифатида, 2019-2021 йиллар давомида Каттақўрғон шаҳар 7-мактаби фаолият олиб борган. 2021 йилда Самарқанд давлат университети Катттақўрғон филиали ташкил этилиши муносабати билан мазкур бино филиал балансига ўтказилган. 2023 йил 4 сентябрь куни соат 9:28 да мазкур бинонинг фаоллар зали томидан, саҳна қисмининг ўнг бурчагидан 1 дона плита талабалар ва ўқитувчи бўлмаган жойга тушиб кетган. Оқибатда 2 нафар 1-курс талабаси плита бўлакларининг тегиши натижасида енгил тан жароҳати олган. Келтирилишича, ушбу талабалар Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасига етказилиб, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда ушбу талабаларнинг умумий аҳволи яхши эканлигини маълум қилинган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.