currencies image

12 803,06 UZS

26,00

usd

currencies image

13 902,84 UZS

17,77

eur

currencies image

131,84 UZS

0,40

ru



АсосийЯнгиликларКатталар ва болалар кунига қанча мева-сабзавот истеъмол қилиши керак?

Катталар ва болалар кунига қанча мева-сабзавот истеъмол қилиши керак?

Life Style

calendar

12.10.2024

eye

121

Катталар ва болалар кунига қанча мева-сабзавот истеъмол қилиши керак?

Семизлик — кўплаб хавфли касалликларни келтириб чиқарувчи омил. Мутахассислар ортиқча вазн юзага келишига асосан носоғлом турмуш тарзи, жумладан, нотўғри овқатланиш сабаб бўлишини таъкидлайди.

 Бу борада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг алоҳида тавсиялари ҳам бор.  Унга кўра, кундалик ёғ истеъмоли катталар рационидан жой олган маҳсулотлар умумий қувватининг 30 фоизидан ошмаслиги зарур. Хусусан: 

10 фоизгача  — тўйинган ёғли кислоталар (ёғли гўшт, сут маҳсулотлари, қатиқ, сариёғ ва бошқа турдаги ёғлар);

1 фоизгача — саноат йўли билан ишлаб чиқарилган трансёғлар ва ҳайвон ёғлари.

Қолаверса, шакар истеъмолини чеклаш ҳам соғлик учун жуда фойдали. Бу маҳсулотнинг кунлик меъёрини 25-30 граммдан оширмаслик (ширинлик ва бошқа озуқа маҳсулотлари таркибидаги ҳам ҳисобга олинган) тавсия этилади.

Унинг ўрнига сифатли углеводларни истеъмол қилиш фойдали эканлиги қайд этилган.

 Ҳар бир инсон ўз организми учун зарур углеводларни, биринчи навбатда, дон, сабзавот, мева ва дуккакли маҳсулотлардан олиши керак. 

Хусусан, катталар кунига камида 400 грамм мева-сабзавот тановул қилиши мақсадга мувофиқ. 

Болалар ва ўсмирларнинг кунлик мева-сабзавотлар истеъмоли эса қуйидаги миқдорда бўлиши тавсия этилади:

➡️ 2-5 ёш — камида 250 грамм;
➡️ 6-9 ёш — камида 350 грамм;
➡️ 10 ёш ва ундан катталар — камида 400 грамм.

 Эслатиб ўтамиз, ЖССТ 2030 йилга бориб, дунё аҳолисининг қарийб 45 фоизи семизликдан азият чекишини прогноз қилган. Олимлар фикрича, бу глобал муаммога соғлом турмуш тарзи орқали самарали ечим топиш мумкин!

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 914

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


24-сентябр 2024, 13:17
2 398

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


20-сентябр 2024, 13:18
1 529

Меҳнат шартномаси бўйича нималарни билиш керак? Муҳим қоидалар

Мазмунан меҳнатга оид муносабатларни тартибга соладиган фуқаролик шартномаларини тузиш тақиқланади. Яъни фуқаролик шартномасида меҳнат муносабатларига оид шартлар кўзда тутилмаслиги лозим.


25-сентябр 2024, 11:23
1 514

Ажрашгандан кейин ҳам собиқ эр (хотин) таъминот олиши мумкин

​​​​​​​Қонунчиликка кўра, никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб 1 йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр) суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.