currencies image

12 736,48 UZS

21,17

usd

currencies image

14 193,53 UZS

74,63

eur

currencies image

137,60 UZS

0,45

ru



АсосийЯнгиликларХалқаро экспертлар: Ўзбекистон ўз демократик тараққиёт йўлига эга

Халқаро экспертлар: Ўзбекистон ўз демократик тараққиёт йўлига эга

Ўзбекистон

calendar

25.09.2024

eye

174

Халқаро экспертлар: Ўзбекистон ўз демократик тараққиёт йўлига эга

Пойтахтимизда Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази томонидан “Демократик жараёнларни янада такомиллаштириш: замонавий ёндашувлар ва халқаро тажриба” мавзусида халқаро давра суҳбати ўтказилди.

Унда мамлакатимиздаги конституциявий ислоҳотлар, халқ  ҳокимиятини мустаҳкамлаш, янги сайлов тизими ва сиёсий рақобатни ривожлантириш, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, оммавий ахборот воситалари эркинлигини таъминлашдаги муҳим қадамлар ва эришилган натижалар батафсил таҳлил этилди.  


Конференцияда шунингдек, Буюк Британия, Канада, Озарбайжон, Миср, Покистон, Россия каби давлатлардан халқаро даражадаги экспертлар, олимлар, сиёсатшунослар, таниқли мутахассислар иштирок этди.  

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази директори в.б Азамат Пардаев ва бошқалар Ўзбекистонда кейинги йилларда кечаётган янгиланиш жараёнлари хусусида батафсил сўз юритди. 

Мулоқот давомида охирги 7-8 йилда мамлакатимизда амалга оширилаётган чуқур демократик ислоҳотлар, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари устувор бўлган Янги Ўзбекистонни бунёд этишдаги инсонпарвар сиёсат, ижтимоий давлатчиликка асосланган конституциявий ислоҳотлар, гендер тенглик, аёллар ва болалар ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш, давлат бошқарувида хотин-қизлар иштирокини кенгайтириш, давлат органларининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини оширишга оид ҳаракатлар, уларнинг натижалари эътироф этилди.

–Ушбу давра суҳбати демократик жараёнларни янада такомиллаштиришга оид долзарб масалаларни батафсил муҳокама этиш учун қулай майдондир, – деди Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси профессори, сиёсий фанлар доктори, халқаро эксперт Элшад Мирбашир ўғли. – Бу муҳокамалар ўз натижасини бериши шубҳасиз. Ўзбекистонда кейинги йиллардаги ўзгаришлар жадал тус олмоқда.  

– Янгиланган Конституциянинг 36-моддасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эга экани мустаҳкамлаб қўйилган, – деди Қоҳира халқаро тижорат арбитражи минтақавий марказининг халқаро арбитражи, мисрлик эксперт Мажид Шибата. – Бу Ўзбекистон фуқароларининг наинки сайловларда, балки давлат бошқаруви жараёнларида ўзлари сайлаган вакиллари орқали иштирок этиш, давлат идоралари устидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш имконини бериши билан ҳам аҳамиятли. Сиёсий партиялар халқ манфаатларидан келиб чиқиб ўз фаолиятини йўлга қўйиши керак, деб ўйлайман.

–  Бугун дунё глобал конституциявий ўзгаришлар жараёнида яшамоқда, – деди Буюк британиялик эксперт, Бирмингем университетининг профессори Крис Торнхилл. – Ўзбекистон Конституциясига киритилган ўзгартишлар мамлакатдаги ижобий ислоҳотларда, унинг халқаро миқёсда ўз ўрнини топишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Эътиборга молик жиҳати, янгиланган Конституцияда халқаро нормалар билан бирга миллийлик ҳам сақлаб қолинган. Болалар мажбурий меҳнатига, аёлларни камситишга тўлиқ барҳам берилди. Ўзбекистонда кечаётган ижобий янгиланиш жараёнлари кўпчилик каби мени ҳам жуда қувонтиради.

Давра суҳбати давомидаги маърузаларда янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, янгича шакл ва моҳиятга эга сайлов тизими мисолида юртимизда инсон қадри ва манфаатларига эътибор, давлат бошқарувида жамоатчилик иштироки ва фаоллигини оширишга оид интилишлар муҳокамаси ўрин олди.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 333

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
4 542

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
1 647

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


30-август 2024, 09:36
1 380

Хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кучайтирилади

Унга кўра, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.