currencies image

11 814,05 UZS

11,86

usd

currencies image

13 482,19 UZS

45,48

eur

currencies image

139,93 UZS

0,06

ru



АсосийЯнгиликларХалқаро шахмат ғолиблари энди 200 минг долларгача мукофот олади

Халқаро шахмат ғолиблари энди 200 минг долларгача мукофот олади

Life Style

calendar

23.09.2026

eye

48

Халқаро шахмат ғолиблари энди 200 минг долларгача мукофот олади

Ўзбекистонлик шахматчиларнинг нуфузли халқаро мусобақалардаги натижаларини рағбатлантириш мақсадида улар ва уларнинг тренерларига бериладиган бир марталик пул мукофотлари миқдори оширилди.

Президентнинг 2026 йил 21 сентябрдаги қарорига кўра, катталар ўртасидаги жаҳон шахмат олимпиадаси ва паралимпиадаси ғолибига 200 минг АҚШ доллари, уни тайёрлаган мураббийга эса 50 минг доллар бир марталик мукофот берилади.

Кумуш медаль соҳиби бўлган шахматчига 100 минг доллар, унинг мураббийига 25 минг доллар, бронза медаль учун эса шахматчига 50 минг доллар, мураббийига 12,5 минг доллар тўланади.

Шунингдек, ёшлар ўртасидаги олимпиада ва паралимпиада ғолибига 20 минг доллар, унинг мураббийига 5 минг доллар мукофот белгиланган.

Жаҳон миқёсидаги бошқа нуфузли шахмат мусобақаларида қўлга киритилган натижалар учун ҳам пул мукофотлари назарда тутилган бўлиб, улар 15 минг долларгача, Осиё мусобақаларида эса 10 минг долларгача бўлиши белгиланди.

Янги тартиб шахматчилар билан бир қаторда уларни юқори даражадаги мусобақаларга тайёрлаётган мураббийларни ҳам моддий рағбатлантиришни назарда тутади.

Улашиш: