Ўзбекистон
07.10.2023
1 563

Каратэ WKF йўналиши бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Севинч Раҳимова делегациямиз учун куннинг биринчи олтин медалини келтирди.
-55 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Раҳимова финалда Хитой Таипейи вакили Суи-Пинг Куни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.
Севинч Раҳимова 1/8 финалда таиландлик Чокпрасетргулни (1:0), чорак финалда мезбон спортчи Дингни (7:0), ярим финалда кореялик Ҳвангни (8:0) мағлубиятга учратиб финалга йўл олганди.
[caption id="attachment_22088" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: MOQ[/caption]
Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясининг турнирдаги олтин медаллари сони 21 тага етди бу эса вакилларимиз учун ушбу турнир тарихидаги энг яхши натижа бўлди.
Бунгача энг кўп олтин медаль 2018 йилги Жакартадаги Осиё Ўйинларида қайд этилган бўлиб, вакилларимиз 21 та олтинга эга чиқишганди, аммо допинг сабабли Ўзбекистон спортчилари битта медалдан маҳрум этилганди. Демакки, 21 та олтин – Ўзбекистон учун Осиё Ўйинларидаги рекорд натижа сифатида қайд этилади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Ҳанчжоу-2022. Тахмина Икромова Осиё ўйинларида Ўзбекистоннинг рекорд натижасини қайд этди
Бадиий гимнастикачимиз Ўзбекистон делегациясига навбатдаги олтин медални тақдим қилди.
Ҳанчжоу-2022. Ўзбекистон ОТЖ Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритди
Вакилларимз Гонгконгни йирик ҳисобда мағлуб этиб, Осиё Ўйинлари тарихида 2-бор совриндор бўлди.
Ханчжоу–2022. Осиё ўйинларида Ўзбекистон бугунгача нечта медал жамғарди? (фото)
Хитойда давом этаётган мусобақанинг бугунги кун дастурида вакилларимиз бир нечта спорт турлари бўйича медаллар учун курашишади.
Ханчжоу-2023. Ўзбекистон медаллар жамғариш бўйича нечанчи ўринда?
Осиё ўйинлари доирасида бугун эшкакчилар яна 3 та медал қўлга киритишди.