Ҳуқуқ
20.09.2024
83
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига кўра, ҳар хил малака талаб этиладиган ишлар бажарилганда меҳнатга ҳақ тўлаш белгиланган.
✅Меҳнатига вақтбай ҳақ тўланадиган ходим томонидан ҳар хил малака талаб этиладиган ишлар бажарилганда унинг меҳнатига юқорироқ малакали иш бўйича ҳақ тўланади.
✅Меҳнатига ишбай ҳақ тўланадиган ходим томонидан ҳар хил малака талаб этиладиган ишлар бажарилганда унинг меҳнатига у бажарган ишнинг баҳолари бўйича ҳақ тўланади.
✅Ишлаб чиқариш хусусиятини ҳисобга олган ҳолда меҳнатига ишбай ҳақ тўланадиган ходимларга ўзига берилган разрядлардан пастроқ тарификатсия қилинаётган ишларни бажариш топшириладиган ҳолларда иш берувчи уларга разрядлар ўртасидаги фарқни тўлаши шарт.
Улашиш:
Бошқалар
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб
23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади
2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
Хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кучайтирилади
Унга кўра, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.