Ҳуқуқ
07.11.2026
41

Куз ва қиш мавсумида кўчалар, ҳовлилар, боғлар ҳамда дала майдонларида тўпланган хазон ва ўсимлик қолдиқларини ёқиш ҳолатлари кўп учрайди. Айримлар буни ҳудудни тозалашнинг оддий усули деб ҳисобласа-да, бундай ҳаракатлар атмосфера ҳавосининг ифлосланишига сабаб бўлиши ва маъмурий жавобгарликни келтириб чиқариши мумкин.
Хазон ёқиш учун қандай жарима белгиланган?
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддасига мувофиқ, дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон, шох-шаббалар ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбориш атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантиришга олиб келса, ҳуқуқбузарга жарима солинади.
Жумладан, бундай ҳуқуқбузарлик учун:
— фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача;
— мансабдор шахсларга эса 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима белгиланган.
Қоидабузарлик такрорланса, жарима ошади
Агар хазон ёки ўсимлик қолдиқларини ёқиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида худди шундай ҳаракат яна содир этилса, жарима миқдори ошади.
Бунда фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 30 бараваридан 50 бараваригача жарима солинади.
Чиқиндиларни очиқ алангада ёқиш учун янада каттароқ жарима бор
Кодекснинг 88-моддасида ёқиш учун мўлжалланмаган жойлар ва қурилмаларда ёқилғи, ёқилғи сифатида фойдаланиладиган моддалар, материаллар ва чиқиндиларни очиқ алангада ёқиш учун ҳам алоҳида жавобгарлик белгиланган.
Шунингдек, иссиқхоналар, ишлаб чиқариш бинолари ва бошқа объектларда шина, битум, мазут, плёнка, синтетик картон, резина, жун толаси ҳамда шунга ўхшаш компонентларни ўз ичига олган чиқиндиларни ёқиш ҳам ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.
Бундай ҳолатларда фуқароларга БҲМнинг 15 бараваридан 25 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 25 бараваридан 50 бараваригача жарима солинади.
Агар ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, фуқароларга БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 50 бараваридан 70 бараваригача жарима белгиланган.
Атмосфера ҳавосини асраш — ҳар биримизнинг бурчимиз
Хазон ва ўсимлик қолдиқларини ёқиш натижасида ҳавога инсон саломатлиги учун зарарли моддалар тарқалиши мумкин. Шу боис уларни ёқиш ўрнига махсус чиқинди йиғиш жойларига олиб чиқиш, компост тайёрлаш ёки бошқа экологик хавфсиз усуллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Унутманг, ҳудудни тозалаш ҳавони ифлослантириш ҳисобига амалга оширилмаслиги керак.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.