Ўзбекистон
27.10.2024
1 065
Мамлакатимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтмоқда.
Сайлов жараёнини халқаро кузатувчилар, хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари бевосита кузатиб бормоқда.
Сайловни кузатиб бораётган Россия жамоат ва сиёсий арбоби, тадбиркор, Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат думаси раисининг ўринбосари Владислав Даванков ўз фикрларини билдирди.
– Россиядан депутатлар катта гуруҳи билан Ўзбекистондаги сайлов жараёнларини кузатишга сайлов кунидан сал олдинроқ келганмиз, – деди В.Даванков. – Чунки сайловга тайёргарлик жараёнларини ҳам кўздан кечирдик. Эътироф этиш керакки, сайловга юқори даражада, сифатли тайёргарлик кўрилган. Буни Бухоро, Самарқанд вилоятларидаги сайлов участкаларини кўриб, бевосита гувоҳ бўлдик.
Сайлов куни эса Тошкент шаҳридаги сайлов участкаларида бўлиб, жараённи кузатиб боряпмиз. Эрталабдан бери 6 та участкага бордик. Аҳоли сайловда фаол иштирок этмоқда. Бирорта қонунбузарлик ҳолатига кўзимиз тушмади. Сайловчилар оила аъзолари билан бирга келиб, овоз бермоқда.
Иккита сайлов участкасида электрон овоз берган ёшларни учратдик. Улар замон билан ҳамнафаслиги, янгиликка интилиши кўриниб турибди. Бу жуда яхши тажриба. Айтиб ўтишим керакки, номзодларнинг қирқ фоизи хотин-қизлардан иборат экани ижобий кўрсаткич. Аёллар ҳар жабҳада, сиёсатда ҳам фаоллик кўрсатишади.
Бугун бўлиб ўтаётган сайлов демократик талабларга тўла жавоб беради. Чунки, ҳеч қандай таъсир, босим ва провакациялар йўқ. Халқ ўз овозини эркин бермоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб
Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.