Ўзбекистон
18.04.2023
1 334

Ҳиндистон Хитойни ортда қолдириб, дунёнинг энг кўп аҳолиси бўлган давлатига айланди. Бу ҳақда БМТ прогнозлари бўйича ўзининг таҳлилига таяниб, MarketWatch хабар бермоқда. World Population Review (WPR) мустақил ташкилоти маълумотларига кўра, 17 апрел ҳолатига кўра, Ҳиндистонда 1 425 937 441 киши, Хитойда эса 1 425 744 008 фуқаро истиқомат қилади. Қайд этилишича, Ҳиндистон улкан иқтисодий салоҳиятининг қудрати нафақат аҳоли миқдори, балки таркибига ҳам боғлиқ. Шундай қилиб, мамлакатда 100 нафар меҳнатга лаёқатли аҳолига 47 нафар меҳнатга лаёқатсиз фуқаро тўғри келади, бу кўрсаткич 25 йил аввал 68 тани ташкил этган, деб ёзади MarketWatch. Aввалроқ Ҳиндистон глобал таъминот занжирларида ўз ўрнига эга бўлишни ва Хитойни жаҳон ишлаб чиқариш марказидан маҳрум қилмоқчи эканлиги хабар қилинганди. Ҳиндистон молия вазири Нирмал Ситхараман таъкидлаганидек, мамлакат саноатнинг 13 та соҳасини, шу жумладан яримўтказгич саноатини рағбатлантириш режаси орқали дунёнинг энг яхши ишлаб чиқарувчиси мақоми учун рақобатлашмоқчи.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.