Ўзбекистон
26.01.2023
634
Mаsters гуруҳи пешқадами Нодирбек Абдусатторов Tata Steel Chess – 2023 мусобақасида ажойиб ўйинлар кўрсатмоқда. У рақибини баъзан чалғитиб, баъзан дадил юришлар билан чўчитиб, қийин вазиятларга тушириб қўймоқда. “Спорт” телеканали шарҳловчиси Мурод Ризаев Абдусатторовнинг Винцент Кеймер билан кечган баҳси, Синдоров имкониятлари, mаsters ва chellenger гуруҳида кимлар ўйнаши, турнирдан кутилаётган катта натижалар ҳақида hudud24.uz га ўз фикрларини билдирди: Mаsters ва Chellengers – дунёнинг энг кучлилари ва улар сафига қўшилишга яқин турганлар – Tata Steel Chess – 2023 мусобақаси 85-марта ўтказиляпти. “Tata” компанияси ҳомийлик қилаётган мазкур ўйинга 500 минг АҚШ доллари атрофида мукофот жамғармаси ташкил қилинган. Мусобақа рейтинг бўйича дунёнинг энг зўр 14 та шахматчисини жамлаган. Mаsters гуруҳида ҳақиқий мастерлар, дунёнинг энг кучли шахматчилари ўйнайди. Chellengersда эса ушбу мастерлар қаторига қўшилиши мумкин бўлган шахматчилар, мамалакатнинг иккинчи рақамли шахматчилари, даъвогарлар алоҳида кураш олиб боради. Ўзи сhelleng дегани текшириш деган маънони билдиради. Яъни бу кучлилар сафига қўшила оладими кўрамиз, дегани. Шу ўйинда ғолиб чиққанлар mаsters гуруҳига қўшилади. Нодирбек Абдусатторов ҳозирда mаsters гуруҳида, Жавоҳир Синдоров сhellengersда дона суряпти.
Ҳиндистон шахматчилари Абдусатторовдан қўрқадиган бўлиб қолди
– Нодирбекнинг имкониятларини жуда юқори баҳолайман. Охирги пайтлар, кўряпмиз, шахматчимиз катта ютуқларга эришди: Ченнай олимпиадасида чемпион бўлди. Терма жамоа билан биргаликда жаҳон чемпионатида кумуш медаль олишди, Туркияда бўлиб ўтган мусобақаларда ғалаба қозонда, охирги нуфузли мусобақаларда Абдусаттров зўр ўйнаяпти. Рапидда Карелсонни ютгандаёқ жаҳонда шов-шув бўлиб кетди. Бутун Россия, бутун Ҳиндистон Абдусатторовдан қўрқадиган бўлиб қолди. Абдусатторов дунё шахмат рейтингида тезлик билан ўсиб бораётган шахматчи ҳисобланади. Дунёнинг кучли ўнталигига мана энди қўшилади. Бугун Дин Лиженни ютса, 27 январда Аниш Гирини ютса бўлди, унинг асосий таъқибчиси шу. Энг яхши имконият Абдусаттаровда.Синдоровга сабр етишмаяпти
Жавоҳир шахмат партиясининг ўртасида ва эндшпилда – якуний қисмида янгиликлар қилишга ҳаракат қиляпти. Тўғри, бу унинг ривожланишига туртки бўлади, аммо унда бир оз сабр етишмаяпти, жуда шошиляпти. Ғалабага 3-4 дақиқа қолганда таваккал қиляпти, ваҳоланки, озгина сабр қилса рақиб мағлубиятини тан оларди. Иккита партияда битта ғалабани мағлубиятга айлантириб қўйди, битта ғалабани дуранггга айлантирди. 1 ярим очко йўқотди. Лекин бу бизни хурсанд қилиши керак, сабаби бу унинг кучи кўплигидан далолат. Агар бугун ғалаба қозонса гуруҳда пешқадамга айланади. Иккала шахматчимиз ҳам ғалаба имкониятига эга.Абдусатторов ва Кеймер: ўйин ҳақида мулоҳазалар
– Нодирбекнинг хатоси битта пиёдани қўйдию, ўша пиёдани кейинчалик қўриқлай оламан деб ўйлади. Бундай ҳолатлар ўйинда камдан-кам бўлади. У вазиятни тезда ўнглаб оламан деб ўйлади, аммо ўйинни охиригача шу пиёдани ҳимоя қилиш билан банд бўлиб қолди, яъни ҳужумни ўйлаш ўрнига ҳимояни ўйлашга мажбур бўлиб қолди. Рақибдан битта пиёда ютиб олгандан кейин, тезкорлик билан орқага қайтиб ўша устунлигини қайтариб ололмади. Шундан кейин Кеймер икки уч марта жиддий хатоларга йўл қўйди — биринчи ғалабани ўтказиб юборди, H йўлакчасига ўтиб кетиб, иккинчи хатога йўл қўйди. Бундан Нодирбек усталик билан фойдаланди. Дунё гроссмейстерлари Кеймер 2-3 марта ғалабани қўлдан бой берди, аммо Абдусатторовга қойил: рақибини адаштириб, баъзи вазиятларда қўрқмасдан юриб чўчитиб, шу ҳолатга келтириб қўйди, дейишмоқда. Нидерландияда шахмат бўйича Tata Steel Chess – 2023 мусобақаси давом этмоқда. Мусобақанинг 25 январь кунги ўйинларида Mаsters босқичида иштирок этаётган Нодирбек Абдусатторов хитойлик Лирен Динг билан дуранг ўйнади ва 7 очко билан пешқадамликни давом эттирмоқда. Chellengers гуруҳи ғолиблиги учун курашаётган Жавоҳир Синдоров эса 10-турда нидерландиялик Эрвин Лъамига қарши дона сурди ва муроса кўчасини танлади. Ушбу натижадан кейин Жавоҳир очколари сонини 6,5 очкога етказди, у турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. Бугун турнирда дам олиш куни, ўйинлар ўтказилмайди.Улашиш:
Бошқалар
2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади
“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.
Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?
Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.
Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Кимошди савдосини ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби қандай?
Аукционлар ва танловлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ аукционда ва очиқ танловда хоҳлаган шахс қатнашиши мумкин.
Нодирбек Абдусатторов онлайн турнир финалида Карлсенга имкониятни бой берди
Ўзбекистонлик гроссмейстер финалгача етиб келгани учун 20 минг доллар мукофот пулига эга бўлди.
Нодирбек Абдусатторов — ChessKid Cup-2023 турнири мутлақ ғолиби!
Спортдаги коррупциявий ҳолатлар учун жиноий жавобгарликлар белгиланмоқда
Мусобақа иштирокчилари ва ташкилотчиларининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олгани ёки мулкий манфаатдор бўлгани учун жавобгарликни белгиловчи қўшимчалар киритилмоқда.
Ўзбекистонлик ёш стол теннисчилар халқаро мусобақада 8 та медаль жамғаришди
Жазоирда стол тенниси бўйича “WТТ Youth Contender” мусобақаси бўлиб ўтди.