Ўзбекистон
26.12.2023
1 217

Ҳиндистонда буйрак кўчириш амалиётини ўтказиш учун келган ўзбекистонликнинг 16 минг доллари ўғирлаб кетилди.
Қайд этилишича, Ҳиндистоннинг Press Trust of India ахборот агентлиги ушбу мамлакатнинг Гуруграм (Гургаон) шаҳрида полиция кийимида бўлган бир гуруҳ шахслар ўзбекистонлик фуқаро пулини ўмариб кетгани ҳақида маълумот тарқатган.
Жорий йилнинг 23 декабрь куни соат 21:00 атрофида меҳмонхонага қайтиб келаётган уч нафар ака-укани ўзини полициячи сифатида таништирган шахслар гўёки ҳужжатларни текшириш баҳонасида тўхтатган. Сумкаларни кўздан кечириш жараёнида 16 минг АҚШ долларини ўғирлаб, қочиб кетган.
Ўзини Б.С. деб таништирган Ўзбекистон фуқароси Гуруграм шаҳрида жойлашган Artemis шифохонасига буйрак кўчириш амалиётини ўтказиш учун келган бўлган. У воқеа юзасидан маҳаллий полиция идорасига мурожаат қилган.
Ҳозир Гуруграм шаҳрининг 53-сектори полиция бўлими томонидан жиноят қонунчилигининг 379А (тортиб олиш орқали ўғрилик), 419 (ўзини бошқа киши деб таништириш йўли билан алдаш) ва бошқа моддалари бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Элчихона томонидан Ҳиндистон ТИВ ва бошқа расмий идоралар билан мазкур ҳолат юзасидан расмий мулоқотлар ўтказилиб, вазият назоратга олинган.
"Дипломатик миссия ватандошларимизни Ҳиндистонга турли мақсадлар, жумладан, тиббий муолажа олиш ниятида келиш пайтида турли шубҳали гуруҳ ёки шахсларнинг гапларига ишониб қолмаслик, айниқса, молиявий масалалар билан боғлиқ вазиятларда шахсий хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилиш, йирик миқдордаги нақд пул ишлатмаслик, балки банк карталаридан ёки пул ўтказиш амалиётидан кенг фойдаланишга чақиради", дейилади хабарда.
Улашиш:
Бошқалар
Чет элда ўқиш орзу эмас: Олдинга қўйилган ҳар бир қадам масофани камайтиради
Кўплаб талабалар учун чет эл университетларига кириш мураккаб жараёндек кўринади.
Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари
Бу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва амалдаги қонунлар талабларига қатъий риоя этилиши лозим.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабаларга қандай таълим имтиёзлари бор?
Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.
Ижарачилик сарсонгарчиликми ёки қулайлик?!
Ижарачиларнинг ҳам елкасига шамол тегадиган бўлибди, деб қўйдим.
Ҳиндистонда рекорд даражадаги иссиқ ҳарорат кузатилди
Мамлакатда шу пайтгача энг юқори ҳарорат 2016 йилнинг май ойида қайд этилган.
Ўзбекистонда ҳиндистонликлар билан дори-дармон ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
Янги қўшма корхонада тайёрланадиган маҳсулотларнинг 70 фоизини ташқи бозорга ва 30 фоизини ички бозорга йўналтириш кўзда тутилган.
Қашқадарёда 1,1 млрд сўмлик газ конденсати ўғирланди. Бунинг учун қонунчиликда қандай жавобгарлик белгиланган?
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, 5 нафар шахс процессуал тартибда ушланган.
Ҳиндистон-Непал чегарасида содир бўлган зилзила оқибатида 130 га яқин киши ҳалок бўлди
АҚШ Геология хизмати зилзила кучини 5,6 балл, Ҳиндистон сейсмология маркази эса 6,4 балл деб баҳолаган.