currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТалабаларнинг ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш тартиби қандай?

Талабаларнинг ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш тартиби қандай?

#NoComment

calendar

08.09.2025

eye

1 371

Талабаларнинг ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш тартиби қандай?© Фото: chatgpt.com

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 сентябрдаги 605-сон қарорига мувофиқ, ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига ёки ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат олий таълим муассасалари талабаларининг ойлик ижара тўлови бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат буджетидан қоплаб бериш тартибини белгиланган.

Ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талабаларнинг ойлик ижара тўлови бир қисмини қоплаб бериш қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ давлат сольиқ хизмати органлари томонидан ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижара шартномасига мувофиқ ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган ариза берувчиларга нисбатан татбиқ этилади.

Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.

Бунда талабгорларга ойлик ижара тўловининг бир қисми ижара шартномасининг суммасидан қатъи назар, Тошкент шаҳрида — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари, қолган ҳудудларда — базавий ҳисоблаш миқдоринингярим баравари миқдорида тўланади.

Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар асосида талабгорлар комиссия томонидан аниқланади.

Давлат олий таълим муассасаларининг фақат кундузги таълим шаклида,  давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таҳсил олишидан қатъи назар, ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талабаларнинг 60 фоизига Ўзбекистон Республикаси Давлат буджети ҳисобидан қоплаб берилади.

Ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш учун ариза билан мурожаат этиш

Ариза берувчи мустақил равишда анкета-аризани икки нусхада тўлдириб, ижара шартномаси нусхаси билан ўзи таълим олаётган факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари ёки олий таълим муассасасининг талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлимига топширади.

Бунда ариза берувчи белгиланган ҳужжатларга қўшимча равишда ўзининг ижтимоий ҳолати тўғрисидаги маълумотномаларни (агар мавжуд бўлса) илова қилиши лозим.

Ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш:

— ўқув йили давомида, яъни ҳар йили 1 сентябрдан 1 июлгача этиб ёки ўқитиш дастури бўйича ўқув йилининг давомийлигига қараб белгиланади;

— ариза берувчи томонидан ҳар ойнинг 7-санасига қадар аризалар масъулларга тақдим этилганидан сўнг амалга оширилади.

Ушбу муддатлар тугагандан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.

Улашиш:

Бошқалар

18-декабр 2025, 04:25
552

Фуқаролар қанча миқдорда нақд пулларни чет элга олиб чиқиш мумкин?

Белгиланган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилишига йўл қўйилмайди.


19-декабр 2025, 03:34
503

ФҲДЁ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?

ФҲДЁ органларининг фаолияти юзасидан белгиланган тартибда Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларига ҳисобот бериши шарт.


7-январ 2026, 05:23
477

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.


18-декабр 2025, 04:18
460

Қандай ҳолатлар меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган шартлар ҳисобланади?

Амалиётда дастлабки синов муддати билан ишга қабул қилинган ходимларга бир хил ишни бажарадиган ҳамкасбларига нисбатан меҳнатига тўланадиган ҳақининг камайтирилган миқдорини ўрнатиладиган ҳолатлар учраб туради.