Ҳуқуқ
05.06.2024
765
Ишда турли ҳолат-вазият кузатилиши табиий. Аммо йилда бир бора дам олишни режалаб турган ходим учун кутилмаганда «ишга қайтиш» ҳақида сўз очилса, қандай йўл тутиш жоиз? Умуман, ходимни таътилдан чақириб олиш мумкинми? Ходим бунга розилик билдирмасачи? Таътил пули нима бўлади? Ўзи, таътил борасида кимларга қандай имтиёз бор? hudud24.uz қуйидаги мақола орқали шулар ҳақида маълумот беради.
1. Ходимни таътилдан чақириб олиш мумкинми?
Ходимни ҳар йилги меҳнат таътилидан фақат ходимнинг розилиги билан чақириб олиш мумкин. Таътилдан чақириб олиш таътилнинг исталган вақтида бўлиши мумкин.
2. Ходим таътилдан чақириб олинганида таътилнинг қолган қисмидан қачон фойдаланиш мумкин?
Таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилади ёки 14 календарь кундан ортиқ қисми кейинги иш йилида берилиши керак.
3. Ҳомиладор аёлларни таътилдан чақириб олиш мумкинми?
Йўқ, мумкин эмас. Ҳомиладор аёлларни, 18 ёшга тўлмаган ходимларни ва меҳнат шароитлари ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимларни, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларни ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди.
4. Меҳнат таътилидан чақириб олиш қандай расмийлаштирилади?
Ходим таътилдан чақириб олишга розилиги тўғрисида алоҳида ариза ёзиши керак, таътилдан чақириб олиш тўғрисида эса алоҳида буйруқ чиқарилади.
5. Ходимнинг розилигисиз таътилдан чақириб олиш мумкинми?
Йўқ, мумкин эмас. Таътилдан чақириб олишнинг асосий шартларидан бири бу – ходимнинг розилиги.
Таътилдан ходимининг розиликсиз чақириб олиш маъмурий жавобгарликка, яъни БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши мумкин.
6. Ходим ўз ташаббуси билан таътилдан муддатидан олдин қайтиши мумкинми?
Ходим ўзига берилган таътилни ўз ташаббуси билан тўхтатиб ишга қайтиши ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатга олиб келмайди. Яъни ходимга бошқа таътил берилмайди, унга ишга келган кунлари учун иш ҳақи ҳисобланмайди.
7. Ходим таътилдан чақириб олинса унга берилган таътил пули нима бўлади?
Ходим таътилдан чақириб олинса ва таътилнинг қолган қисми бошқа муддатга кўчирилса, таътилнинг кўчирилган кунларига тўғри келадиган тўланган ўртача иш ҳақи суммаси бажарилган иш ёки ишланган вақт учун ойлик иш ҳақи ҳисобига ёзилади.
Таътилнинг фойдаланилмаган қисми кунларига ҳақ тўлаш учун ўртача иш ҳақи алоҳида ҳисоблаб чиқилади.
Улашиш:
Бошқалар
Олимпиада ғолиблари, уларнинг тренерларига қанча мукофот берилади?
Қонунчиликда ғолиблар, тренерларга бериладиган мукофот миқдори аниқ белгиланган. Мазкур мукофотдан солиқ ундириладими? Спортчини бир нечта тренер тайёрлаган бўлса қандай йўл тутилади?
Ерда кучли магнит бўрони кузатилиши мумкин. Бундан қандай ҳимояланиш керак?
Якшанба, 18 августга ўтар кечаси ва якшанба кундуз куни 4-6 баллик магнит бўрони кузатилиши мумкинлиги прогноз қилинмоқда.
Қобулда “Made in Uzbekistan” кўргазмаси иш бошлади
Амалий ташриф билан Афғонистонда бўлиб турган Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Қобул шаҳрида ташкил этилган Ўзбекистон-Афғонистон бизнес форуми ҳамда “Made in Uzbekistan” кўргазмасининг расмий очилиш маросимида иштирок этди.
Қандай ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйилади?
Меҳнат кодексининг 269-моддасига асосан ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар келтирилган.