currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларХотин-қизларга берилган имтиёзлар

Хотин-қизларга берилган имтиёзлар

Ўзбекистон

calendar

12.03.2025

eye

465

Хотин-қизларга берилган имтиёзлар

Миллий қонунчилигимизда хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш устувор аҳамият касб этади. Қуйида аёллар ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган нормалар ҳақида баён қилинган.

Ҳомиладор аёллар таътилни ўзлари истаган вақтда олиши мумкин

Ҳомиладор аёлларга ва бола туққан аёлларга йиллик меҳнат таътили, уларнинг хоҳишига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин берилади.

Ҳомиладор аёлларни йиллик меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди.

Aйрим ҳолларда судда аёлларга адвокатлар хизмати учун ҳақ давлат ҳисобидан қопланади

Еркак ва аёллар ҳуқуқлари тенглигининг бузилиши билан боғлиқ ишларнинг судларда кўриб чиқилишида аёлларга адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик хизмат учун ҳақ уларнинг хоҳишига кўра давлат ҳисобидан қопланади.

Aёлларни пенсия ёшига тўлганлиги сабабли иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатиш тақиқланади

Aёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги ёки ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги сабабли номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар ёки муддатли меҳнат шартномасини муддати тугагунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади.

Aёллар пенсияга чиқишда имтиёзга эга

Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил етишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод етилган ва ишсиз деб еътироф етилганда аёллар 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлганда пенсия олиш ҳуқуқига ега бўлади.

Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга бериладиган арзон уй-жойлар тўловини тўлашда кўмаклашилади

Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга бериладиган арзон уй-жойлар тўлови қуйидагича миқдорда қоплаб берилади:

➖10 фоизи Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, талабгор ишлаётган ташкилот ва бошқа манбалар ҳисобига (бошланғич бадал сифатида);

➖ 90 фоизи банкларнинг имтиёзли кредитлари ҳисобига.

Aйрим хотин-қизлар “Мўтабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланади

“Мўтабар аёл” кўкрак нишони таъсис етилган бўлиб, мазкур кўкрак нишони билан қуйидаги хотин-қизлар тақдирланиши белгиланган:

➖жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган;

➖ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган;

➖соғлом ва баркамол авлодни вояга йетказиш, уларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб етиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган.

Хотин-қизларнинг касб-хунар ўрганишга қилган харажатларининг бир қисми қоплаб берилади

Хотин-қизлар нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқиганда, улар томонидан қилинган харажатларнинг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига 1 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган харажатлар давлат томонидан қоплаб берилиши белгиланган.

Хотин-қизларга тадбиркорликни йўлга қўйиш учун кредит ажратилади

Хотин-қизларга тадбиркорликни йўлга қўйиш учун Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан 3 йилгача ва 6 ойгача имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада 33 миллион сўмгача кредитлар ажратилиши белгиланган.

Уч ёшгача болани тарбиялаётган аёлга қисқартирилган иш вақти берилади

Уч ёшга тўлмаган боланинг бюджет ташкилотларда ишлайдиган онаси ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган иш вақти белгиланади ва бунда иш ҳақи камайтирилмайди.

Aйрим хотин-қизларга ОТМга кириш учун тавсиянома берилади

Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга олий таълим муассасаларига киришда давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок етиш учун тавсиянома берилиши белгиланган.

Aйрим хотин-қизларнинг контракт пули давлат томонидан тўлаб берилади

Эҳтиёжманд оила вакиллари, йетим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизлар олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида базавий тўлов-контракт миқдори тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тўлаб берилиши белгиланган.

Улашиш: