Ҳуқуқ
20.01.2025
651
Чиқинди қутилари ҳудудларни тозалаш учун масъул бўлган жисмоний ва юридик шахслар томонидан мажбурий тартибда ўрнатилади. Хусусан, қоида бўйича кўп квартирали уйларнинг подъездига кириш йўлида 1 та чиқинди қутиси бўлиши керак.
1. Ҳудудларни тозалаш нималарни қамраб олиши керак?
Санитария жиҳатидан тозалаш ишларига ҳудудларни (ободонлаштириш объектлари, турар жой ва ташкилотлар ҳудудини) тозалаш, маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш ишлари киради.
2. Тозалаш ишларига ким масъул?
Ҳудудларни тозалашга қуйидагилар масъул:
— ободонлаштириш объектларида – шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари;
ободонлаштириш объектлари – кўчалар, айланма кўчалар, йўллар, марказий майдонлар, йўлкалар, кўприклар, туннеллар, ер ости йўллари, фавворалар, ариқлар, каналлар, дарёлар, кўллар ва қирғоқлар, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини ва ҳордиқ чиқаришини қондириш учун фойдаланиладиган объектлар, ташқи ёритиш, реклама паннолари, йўл кўрсаткичлари, порталлар, пешлавҳалар, дренаж, ирригация новлари тармоқлари, ташқи ёритиш тармоқлари.
— кўп квартирали уйлар атрофидаги ҳудудларда – хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ёки бошқарувчи ташкилотлар;
— уйлар ва ташкилотлар ҳудудида – уларнинг эгалари;
— автомобиль йўллари ва сунъий йўл иншоотларида ажратилган ер участкаси доирасида – хизмат кўрсатувчи ташкилотлар;
— темир йўлларга ажратилган ер участкасида – хизмат кўрсатувчи темир йўл ташкилотлари;
— бозорлар ва уларга туташ ҳудудларда – бозорлар маъмурияти;
— жамоат транспорти бекатларидаги вақтинчалик савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида – уларнинг эгалари;
— савдо дўконлари ёки бошқа савдо нуқталарига туташ ҳудудларда 5 м радиусда – уларни юритувчилар томонидан.
3. Чиқиндалар қанча вақтда олиб кетилиши керак?
Чиқиндилар шартнома асосида хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан олиб кетилади.
Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш кўп квартирали турар жой секторида – чиқинди тўплаш шохобчаларидан, якка тартибдаги турар жой секторида эса чиқинди тўплаш шохобчаларидан ёки “сигнал” усулида амалга оширилади.
Қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг минимал даврийлиги чиқинди тўплаш шохобчаларидан бир кунда бир марта, “сигнал” усулида – уч кунда бир мартани ташкил этади.
4. Чиқинди қутилари қаерларда ўрнатилиши керак?
Чиқинди қутилари ҳудудларни тозалаш учун масъул бўлган жисмоний ва юридик шахслар томонидан мажбурий тартибда қуйидагиларда ўрнатилади:
— кўп квартирали уйларнинг подъездига кириш йўлида – 1 та;
— ташкилотлар, савдо объектларининг биносига кириш (чиқиш) йўлида – 1-2 та;
— метро, ер ости ва ер усти ўтиш жойларининг ҳар бир кириш (чиқиш) йўлида – 2 та;
— аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини ва ҳордиқ чиқаришини қондириш учун мўлжалланган объектларда (маданият ва истироҳат боғлари, ўрмон массивлари, боғлар, бульварлар, скверлар, хиёбонлар ва бошқалар) – объектнинг ҳар 800 м2 майдонида 1 та ва йўлаклар ва йўлкалар чизиғи бўйлаб ўрнатилганда бир-биридан 40 метрдан узоқ бўлмаган масофада;
— бозорлар ва савдо объектларида – объектнинг ҳар 250 м2 майдонида 1 та ва савдо дўконлари қатори бўйлаб ўрнатилганда – бир-биридан 10 метрдан узоқ бўлмаган масофада;
— жамоат йўловчи транспорт бекатларида – 1-2 та;
— автотураргоҳлар ва автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш майдончаларига кириш (чиқиш) йўлида – 1-2 та;
— даволаш муассасалари ҳовлисида — объектнинг ҳар 700 м2 майдонида 1 та, асосий аллеяларда эса – бир биридан 10 метрдан узоқ бўлмаган масофада;
— чекиш учун махсус ажратилган жойларда – 1-2 та;
— пляжлар ва сув акваторияларида – сув бўлинишидан 15 м ҳамда яшил экинлардан 3 – 5 м узоқликда жойлаштирган ҳолда, объектнинг ҳар 800 м2 майдонида 1 та;
— кўп квартирали уйлар атрофидаги ҳудудларда ва марказий майдонларда, йўлкаларда ҳамда магистрал кўчаларнинг пиёдалар зонаси бўйлаб, шунингдек, кўприкларда – пиёдалар серқатнов ҳудудда – ҳар 50 метрдан ошмаган масофада ва одам кам жойларда – ҳар 100 метрдан ошмаган масофада 1 тадан.
hudud24 колумнисти
Дилмурод Ражабоев
Улашиш:
Бошқалар
Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин?
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари олиб ўтиш мумкин.
Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.
Иқтисодий процессуал қонунчилик бўйича судда кимлар вакил бўла олмайди?
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 61-моддасида вакил орқали иш юритиш тартиби белгилаб берилган.
Ўзбекистондан қатор халқаро йўналишларга автобус қўйилиши режалаштирилмоқда
Транспорт вазирлиги республиканинг турли ҳудудларидан халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилаётганини маълум қилди.