Life Style
15.07.2026
35

Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги қошидаги “Aдолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан болалар ва ёшларнинг ҳуқуқий онги ҳамда ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Мазкур ўйинлар орқали болалар ҳуқуқий билимларини оддий, қизиқарли ва интерактив шаклда етказиш, уларда ҳуқуқий соҳага нисбатан қизиқиш уйғотиш ва уни кундалик ҳаётнинг ажралмас қисмига айлантириш мақсад қилинган.
Хусусан, "Ҳуқуқиймания" ўйини иштирокчиларнинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, ҳуқуқий атама ва тушунчаларига оид билимларини янада ривожлантиришдан иборат. Шунингдек, бу ўйин лўнда ва аниқ фикрлашни, ҳозир-жавобликни кучайтиришга хизмат қилади.
Бундан ташқари "Ҳуқуқни топ" ўйинида иштирокчиларга ҳуқуқий вазиятлар расмлар кўринишида тасвирланган карточкалар тақдим этилади.
Карточканинг орқа томонида расмда кўрсатилган вазиятга оид саволлар келтирилган бўлиб, иштирокчилар расм асосида мазкур саволларга жавоб беришлари лозим.
Мазкур ўйиннинг мақсади иштирокчиларнинг ҳуқуқий билимини ошириш, ҳуқуқий фикрлаш ҳамда таҳлил қилиш кўникмасини ривожлантириш ва ҳуқуқ соҳасига қизиқишни кучайтиришга хизмат қилади.
Ушбу ўйинлар 7 ёш ва ундан катта ёшдаги болалар ҳамда катталар учун ҳуқуқий билимларни содда ва тушунарли шаклда етказиш, уларни қизиқарли ва интерактив усуллар орқали ҳаётий жараёнларга сингдириш ҳамда узоқ муддатга эсда қолишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Мазкур лойиҳа келажак авлоднинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, уларни ҳуқуқий маданиятга эга ва ижтимоий масъулиятли фуқаро сифатида шакллантиришга хизмат қилувчи муҳим ташаббус ҳисобланади.
Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Товарнинг сотувчи жавобгар бўладиган камчиликлари...
Сотиб олувчи товарнинг камчиликлари билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.