currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҲуқуқий экспериментни ташкил этиш тартибга солинди

Ҳуқуқий экспериментни ташкил этиш тартибга солинди

Ҳуқуқ

calendar

30.03.2026

eye

165

Ҳуқуқий экспериментни ташкил этиш тартибга солинди

“Ҳуқуқий эксперимент тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–1127-сон, 27.03.2026 й.) қабул қилинди.

Қонунга кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган орган ёки мансабдор шахс ваколатли орган ҳисобланади.

Ҳуқуқий эксперимент муддати 6 ойдан 3 йилгача муддатга белгиланади.

Ҳуқуқий экспериментнинг ягона реестри ҳуқуқий экспериментни ташкил этиш, ўтказиш ва унинг якунлари бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.

Ҳуқуқий эксперимент муайян ҳудудда ва (ёки) шахслар доираси бўйича чекланган ҳолда, белгиланган вақт оралиғида ўтказилади.

Ҳуқуқий эксперимент натижаси юзасидан ваколатли орган ҳуқуқий эксперимент якунлари бўйича ҳисобот асосида қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

— ҳуқуқий эксперимент тартибида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ёки экспериментал-ҳуқуқий нормаларни уларнинг амал қилишини вақт бўйича, муайян ҳудудда ва (ёки) шахслар доираси бўйича чекланмаган ҳолда қабул қилиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида;

— ҳуқуқий эксперимент тартибида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ёки экспериментал-ҳуқуқий нормаларни уларнинг амал қилишини вақт бўйича, муайян ҳудудда ва (ёки) шахслар доираси бўйича чекланмаган ҳолда қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида;

— ҳуқуқий экспериментни ўтказиш муддатини узайтириш тўғрисида.

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 336

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
793

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


14-март 2026, 09:26
763

Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини биласизми?

Уй-жой субсидияси – бу даромади юқори бўлмаган шахсларга уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмаслик шарти билан ажратиладиган маблағдир.


18-март 2026, 09:11
742

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.