currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларҲуқуқий ахборотларни тарқатишда замонавий ахборот технологиялари, ижтимоий тармоқлар имкониятидан фойдаланиш бир неча ўн баробарга кенгайтирилди

Ҳуқуқий ахборотларни тарқатишда замонавий ахборот технологиялари, ижтимоий тармоқлар имкониятидан фойдаланиш бир неча ўн баробарга кенгайтирилди

Ўзбекистон

calendar

28.10.2021

eye

389

Ҳуқуқий ахборотларни тарқатишда замонавий ахборот технологиялари, ижтимоий тармоқлар имкониятидан фойдаланиш бир неча ўн баробарга кенгайтирилди

Аввал хабар берганимиздек, Минскда “Ахборот технологиялари ва ҳуқуқ (Ҳуқуқий ахборотлаштириш — 2021)” мавзусида  VII халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази делегацияси вакиллари ҳам иштирок этмоқда. Айни дамда Марказ директори ўринбосари Шерзод Баҳронов Ўзбекистонда ҳуқуқий ахборотларни тарқатиш соҳасидаги тажриба билан ҳамкорларни таништирмоқда. Шерзод Баҳронов, «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази директори ўринбосари — Кўп давлатлар қатори Ўзбекистонда ҳам 10 йилдан зиёд вақт давомида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни осон ҳамда қулай шаклда излаш ва улар билан танишиш имконини берувчи “Қонунчилик маълумотлари миллий базаси” ҳуқуқий ахборот излаш тизими – LEX.UZ Марказимиз томонидан юритиб келмоқда. Бугунги кун ҳолатида базада 100 мингдан ортиқ норматив ҳужжатлар жойлаштирилган. Ушбу ҳуқуқий ахборот тизимидан юридик ва жисмоний шахсларнинг кенг фойдаланишини таъминлаш мақсадида 2017 йил 25 сентябрдан бошлаб LEX.UZ ахборот тизими норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манба мақомига эга бўлди. Тизимга расмий мақом берилгунига қадар, яъни 2016 йилда миллий базага 1 ойда 200 минг одам ташриф буюрар эди. Ҳозирги кунга келиб 1,5 млн. одам бир ойда LEX.UZ дан фойдаланиб келмоқда. Кўрсаткич 7,5 баробарга ошган. Бугунги кунда сайтнинг доимий кирувчилари сони бир кунда тахминан 55-60 мингтани, кўришлар сони эса 240-250 мингта (ўртача ҳисобда ойига 5.3 млн.та)ни ташкил этади. Ҳозирда жисмоний ва юридик шахсларга ўзи истаган вақтда зарур маълумотни қидириш ва танишиш имкониятини кенгайтириш мақсадида Қонунчилик маълумотлари миллий базасини янада такомиллаштириш ишлари олиб борилмоқда (жумладан, орфографик (имловий) хатоларни, хато сўзларни автоматик аниқлаш, синоним сўзларни қидириш, сўзларнинг ўзак (асос) қисмидан сўзларни топиш, рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар учун кенгайтирилган қулай қидириш имкониятлари, Lex.uz мобиль иловасини такомиллаштириш ишлари бўйича вазифалар амалга оширилмоқда). Хусусан, бу борада Беларусь Республикасининг “ЭТАЛОН” ва “ЭТАЛОН-ONLINE” ахборот-қидирув тизимларини юритиш бўйича ижобий тажрибасини ҳам ўрганяпмиз. Иккинчидан, бугунги кунга келиб Ўзбекистонда жами интернет хизматидан фойдаланувчилар сони 23 миллион, мобил интернет фойдаланувчилари сони 20 миллион кишини ташкил этмоқда. Шу сабабли, замонавий ахборот технологияларидан, хусусан Интернет ва ижтимоий тармоқлар — telegram, facebook, instagram, YouTube орқали ҳуқуқий ахборотни кенг тарқатишга алоҳида аҳамият берилмоқда. Интернет тармоғида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган, моддий аҳволидан қатъи назар, барча аҳоли қатламларини бепул ҳуқуқий ахборот ва маслаҳат билан таъминлашни назарда тутувчи 10 га яқин ҳуқуқий порталлар (advice.uz – e-maslahat.uz, Миллий ҳуқуқий интернет портали, bolahuquqlari.uz, test.adliya.uz, yurxizmat.uz, kurslar.huquqiyportal.uz, hudud24.uz) ишга туширилди. Шу билан бирга, тадбиркорлар учун бепул ҳуқуқий маълумот ва маслаҳат оладиган “Advice for business” махсус юридик портали йўлга қўйилиб, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдан тортиб уни тугатишгача бўлган барча зарур ҳуқуқий маълумотларни тақдим этади. Шунингдек, тадбиркорлар учун бепул ҳуқуқий маълумот ва маслаҳат оладиган “Advice for business” махсус юридик портали йўлга қўйилиб, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдан тортиб уни тугатишгача бўлган барча зарур ҳуқуқий маълумотларни тақдим этади. Бундан ташқари, жисмоний ва юридик шахсларга турли ҳуқуқий ҳужжатларни автоматлаштирилган ҳолда электрон шаклда тайёрлаш ва эркин фойдаланиш имконини берувчи махсус ахборот тизими яратилди. Ушбу Legal Tech конструктор-платформаси орқали 500 дан ортиқ шартномалардан бепул фойдаланиш мумкин. Марказимиз томонидан “Ҳуқуқий ахборот” телеграм канали (@huquqiyaxborot) ҳам юритиб келинмоқда. Ушбу каналда қабул қилинган янги қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақидаги тезкор маълумотлар тушунарли тилда бериб борилади. Айни кунда каналнинг ўзбек тилидаги версиясини 221 мингдан ортиқ фойдаланувчи кузатиб боради. Шунингдек, телеграм каналнинг рус ва инглиз тилидаги версиялари ҳам яратилган. Ушбу каналларда 12 543 та ҳуқуқий маълумотлар эълон қилиниб, улар билан 210 млн дан ортиқ марта танишилди. Умуман, замонавий ахборот технологиялари, ижтимоий тармоқлар имкониятидан фойдаланиш бир неча ўн баробарга кенгайтирилди.

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 774

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 719

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


13-ноябр 2024, 12:35
1 609

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.


27-октябр 2024, 04:36
1 608

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.

Мавзуга доир янгиликлар: