Life Style
30.05.2025
712
Ўзбекистон Республикасида нотариал ҳаракатлар ушбу Қонунга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат нотариал идоралари нотариуслари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан амалга оширилади.
Нотариусга қандай талаблар қўйилган?
Йигирма беш ёшдан кичик ва олтмиш беш ёшдан катта бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик иш стажига эга бўлган, шу жумладан нотариал идорада камида бир йил стажировка ўтаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси нотариус бўлиши мумкин.
Кимларга стажировка ўташ талаб этилмайди?
Судьялик лавозимида камида беш йил ишлаган ёки нотариус ёрдамчиси ёхуд адлия органларининг нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш билан боғлиқ лавозимларида камида уч йил ишлаган шахслар учун стажировкадан ўтиш талаб қилинмайди. Суриштирувчи, терговчи, прокурор, адлия органларининг иши нотариат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқарув ходими ёки адвокат сифатида камида уч йил ишлаган шахслар, агар уларнинг ваколатлари тугатилган пайтдан эътиборан беш йил ўтмаган бўлса, олти ой муддат стажировка ўтайди.
Қонунчиликда кимларга нотариус бўлиш тақиқланган?
Қуйидагилар нотариус бўлиши мумкин эмас:
— муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахс;
— қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс;
— нотариус, адвокат, терговчи, суриштирувчи, прокурор, судья ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими сифатидаги ваколатлари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун тугатилган шахс — уч йил мобайнида.
Нотариус ёрдамчи, стажёр, шунингдек нотариал фаолиятни ташкил этиш билан боғлиқ бошқа ходимларга эга бўлиши мумкин.
Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда нотариуслар, давлат нотариал идорасида ишлашидан ёки хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар бўлиб ишлашидан қатъи назар, тенг ҳуқуқларга эга ва бир хил мажбуриятларни ўз зиммасига олади. Давлат нотариал идоралари нотариуслари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан расмийлаштирилган ҳужжатлар бир хил юридик кучга эга бўлади.
Давлат нотариал идоралари нотариусларига махсус унвонлар — мансаб даражалари берилади.
Феруз Жўраев,
“Адолат” МҲАМ масъул ходими
Улашиш:
Бошқалар
Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.
“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига
Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
Фирибгарлар тузоғидан қандай қилиб ҳимоялансам бўлади?
Яқинда бир танишимнинг номидан фирибгарлар томонидан кредит расмийлаштирилибди.