Ўзбекистон
25.07.2023
1 805

Фарғона вилоят ИИБ Ахборот хизмати Қирғизистондан Ўзбекистондаги ОТМга ўқишни кўчириб бериш учун 3000 АҚШ доллари олган фирибгар ушлангани ҳақида хабар берди. Маълум бўлишича, Риштон туманида Қ.Р. таниши Т.Н. исмли аёлга ўқишини Қирғизистоннинг Ўш вилоятида жойлашган Олий таълим муассасасидан Ўзбекистон Республикасида жойлашган Олий ўқув юртларидан бирига танишлари орқали кўчириб беришни ваъда қилиб, 3.000 АҚШ долларни қўлга киритган. Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Самарқандда фуқаронинг “Америка орзуси” фирибгарлик туфайли “ушалмади”
$ 20 000 минг доллари эвазига АҚШга юборишни ваъда қилганлар ушланди.
“Умра” амалларини бажариш учун йўлга чиққан икки ўзбекистонлик Дубайда қолдириб кетилди
Улар фирибгарнинг тузоғига илинганлигини англаб, Бош консулликка мурожаат қилган.
Иккита ҳудудда жами салкам $ 5 минг эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлганлар ушланди
Фирибгарлардан бири нодавлат ОТМ, бошқа бири эса ЎзДЖТСУга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.
Ўрганган кўнгил... Фарғонада аввал товламачилик туфайли жазоланган йигит, кейинчалик фирибгарлик учун 2 йилу 1 ойга озодликдан маҳрум қилинди
У ўзидаги далилларни ошкор этмаслик эвазига мансабдордан пул талаб қилган, 2400 АҚШ доллари эвазига эса иккита қизни ўқишга киритиб қўйишга ишонтирган.