Ўзбекистон
26.12.2023
1 221

Фарғонада ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан қўшни давлатга жуда катта миқдорда чет эл валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ҳолатига чек қўйилди.
Қайд этилишича, қувасойлик Р. Т. Қирғизистон билан чегарадош маҳаллада истиқомат қилган. У фуқаро А.О. ҳамда Қирғизистонда яшовчи Замир исмли шахс билан бирга қўшни давлатга йирик миқдордаги чет эл валюталарни ўтказиш режасини тузган.
Р.Тю 307 180 АҚШ долларини олиб, Қувасой шаҳар “Полмон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қадамжой тумани Учқўрғон қишлоғи билан кесишган жойга келиб, пулни А. О га берган. Жиноий шериги пулни қўшни давлатга ўтказиш пайида бўлган вақтда чегарачилар сезиб қолган. У пулни чегара чизиға ташлаб, қочиб қолган.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона тумани суди томонидан судланувчиларга ҳукм ўқилган ҳамда далилий ашё сифатида олинган 307 180 АҚШ доллари давлат эгалигига ўтказилган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида яширин йўллар топилди
20 метр чуқурликда жойлашган ерости йўллардан товар-моддий бойликларни бир давлатдан бошқа давлатга олиб ўтишда фойдаланилган.
Халқаро қидирувда бўлган 8 ўзбекистонлик Туркияда ушланди
Улар гиёҳванд моддалар контрабандаси, талончилик ва фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланмоқда.
ДХХ ИИО катта инспектори ва Кадастр агентлиги бош мутахассисини пора билан қўлга олди
ДХХнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан жойларда қонунбузилиши ҳолатларига чек қўйилди.
Тошкент вилоятида кийимлар ичига яширилган 174 минг дона ошиқ пақилдоқ топилди
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.