Ўзбекистон
05.02.2026
667

Меҳнат кодексининг 283-моддасига кўра, қон ёки унинг таркибий қисмларини топширган ходимларнинг ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланади. Ушбу норма донорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ходимларнинг соғлиғини асраш мақсадида жорий этилган.
1. Иш берувчининг мажбурияти
Иш берувчи ходимларни тиббий текширувдан ўтиш ва қон топшириш кунида тиббиёт муассасаларига монеликсиз юбориши шарт. Бу ҳолат ходимнинг иш жойини сақлаган ҳолда амалга оширилади.
2. Ишга чиққан донор ходимнинг ҳуқуқи
Агар ходим қон топшириш кунида иш берувчи билан келишув асосида ишга чиққан бўлса (зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишлардан ташқари), у ўз хоҳишига кўра бошқа бир дам олиш кунини олиш ҳуқуқига эга бўлади.
3. Байрам ёки таътил кунларида қон топширган ходимлар
Агар қон топшириш ҳар йиллик меҳнат таътили, дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам кунларига тўғри келса, донор ходим хоҳишига кўра бошқа дам олиш кунини талаб қилиши мумкин. Бу дам олиш куни кейинчалик таътилга қўшилиши ёки йил давомида исталган вақтда ишлатилиши мумкин.
4. Тўлиқ ҳақ сақланиши
Тиббий текширувдан ўтиш ва қон топшириш кунларида, шунингдек дам олиш кунларида ходим ишдан озод этилса, унга ўртача иш ҳақи тўлиқ сақланади. Бу донорлик фаолиятининг моддий жиҳатдан зарар келтирмаслигини таъминлайди.
5. Донорликни тасдиқловчи ҳужжат
Донорлик фактни, яъни қон топшириш ёки тиббий текширувдан ўтганликни қон хизмати томонидан берилган маълумотнома ёки бошқа расмий ҳужжат орқали тасдиқлаш зарур. Ушбу ҳужжат асосида ходим дам олиш куни ёки ҳақ тўланиш кафолатларидан фойдаланади.
Хулоса
Меҳнат кодексининг 283-моддаси ходимларнинг донорлик фаолиятини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди. Ушбу модда донорларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилади, соғлом турмуш тарзини тарғиб этади ва жамият учун муҳим бўлган қон топшириш жараёнини рағбатлантиради.
Зиёвуддин Намозов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Ходим ишламаётган даврлар қачон дам олиш вақти ҳисобланмайди?
Ходимга дам олиш учун эмас, балки бошқа мақсадларда бериладиган, ходимни меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод этиш даврлари дам олиш вақтига кирмайди.
Сунъий интеллект ва юридик терминология
Ҳар қандай ҳуқуқий ҳужжат аниқ ва тушунарли тилда ёзилиши шарт.