currencies image

12 855,93 UZS

11,93

usd

currencies image

13 570,72 UZS

20,30

eur

currencies image

128,16 UZS

0,14

ru



АсосийЯнгиликларКонституция – халқимиз эртанги кунининг ҳуқуқий кафолати

Конституция – халқимиз эртанги кунининг ҳуқуқий кафолати

Ҳуқуқ

calendar

20.11.2024

eye

68

Конституция – халқимиз эртанги кунининг ҳуқуқий кафолати

Ҳар бир давлатнинг ўз тараққиёт йўли ва мустақил ривожланиш стратегияси бўлганидек, унинг ҳуқуқий пойдевори - Конституцияси ҳам мавжуд. Конституция давлатнинг асосий қонуни бўлиб, у мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тузилишини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, давлат органларининг тузилиши ва ваколатларини белгилаб беради.

Конституция - бу оддий қонун эмас, балки барча қонунларнинг онаси, ҳуқуқий манбаи ҳисобланади. У жамиятнинг барча соҳаларида амал қиладиган асосий тамойилларни ўзида мужассам этган. Конституцияда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатлари энг олий қадрият сифатида эътироф этилган.

Мамлакатимиз Конституцияси халқимизнинг кўп асрлик тарихий тажрибаси, миллий қадриятлари ва умуминсоний тамойилларга асосланган. У фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилигини, сўз, виждон ва диний эътиқод эркинлигини, шахснинг дахлсизлигини, мулк ҳуқуқини кафолатлайди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 1992 йил 8 декабрда Олий Кенгашнинг ўн иккинчи чақириқ ўн биринчи сессиясида қабул қилинган. Бу тарихий воқеа Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида шаклланишида муҳим босқич бўлди.

Конституцияни тайёрлаш жараёни 1990 йилда бошланган. Махсус комиссия тузилиб, у икки йил давомида лойиҳа устида ишлади. Лойиҳа кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилди, унда турли соҳа мутахассислари, олимлар, ҳуқуқшунослар ва оддий фуқаролар иштирок этди.

Конституция лойиҳаси умумхалқ муҳокамасидан сўнг такомиллаштирилди ва ниҳоят, 1992 йил 8 декабрда қабул қилинди. Шу кундан бошлаб 8 декабрь Ўзбекистонда Конституция куни сифатида нишонланади.

Шунингдек, 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган референдумда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси иштирок этган фуқароларнинг 90,21 фоизи томонидан ёқлаб овоз бериш орқали қабул қилинганлиги унда халқимизнинг Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича орзу-умидлари ва интилишлари ўз аксини топганлигидан далолат бермоқда.

Янги таҳрирдаги Конституция Янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратиб, миллий давлатчилик тараққиётининг тарихий муҳим босқичида давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

Бош қомусимиз давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниш принципини мустаҳкамлаб қўйган. Бу эса ҳокимият органлари фаолиятининг самарадорлигини таъминлаш ва уларнинг ўзаро назоратини амалга ошириш имконини беради.

Конституция - бу жамият тараққиётининг ҳуқуқий кафолати, барқарорлик ва фаровонлик гаровидир. Шу сабабли ҳам биз уни "Бош қомусимиз" деб улуғлаймиз ва унинг талабларига оғишмай амал қиламиз.

 

Муборакхон Тожиева,
Адлия вазирлиги масъул ходими

Улашиш:

Бошқалар

19-ноябр 2024, 12:35
1 687

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


27-октябр 2024, 06:15
1 631

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


13-ноябр 2024, 12:35
1 586

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.


27-октябр 2024, 04:36
1 485

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.