Ўзбекистон
05.12.2025
199

Адлия вазирлиги томонидан Конституцини кенг аҳоли қатламига, айниқса, ўқувчи ёшларга оддий ва содда тилда тушунтириш мақсадида “Конституцияга саёҳат” интерактив китоби ҳамда ҳуқуқий мультфильмлар кенг жамоатчиликка тақдим этилди.

Тадбирда Конституцияда белгиланган бошланғич ҳуқуқий нормаларни ўқувчи ёшларга тарғиб қилиш, уларни Конституцияга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш мақсадида “Конституцияга саёҳат” интерактив китоби ҳамда ҳуқуқий мультфильмлар тақдимоти ўтказилди.
Ушбу лойиҳа асосида Конституция биринчи марта болалар учун содда ва тушунарли тилга ўгирилди.
“Конституцияга саёҳат” — Бош қомусимиздаги нормаларни бола тилидан тушунтирувчи интерактив китоб ҳамда 40 серияли мультфильмдан иборат. Лойиҳа ёшларни Конституцияга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини янада оширишга қаратилган. Ундаги моддалар содда тилда, болалар учун тушунарли тарзда ҳамда қизиқарли қаҳрамонлар тилидан ҳикоя қилинади.

Конституциянинг деярли ҳар бир моддаси оддий ва тушунарли шарҳлар асосида очиб берилган.
Ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад ёш авлодни болаликдан ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, муаммо ва турли вазиятларга ечим топа оладиган ҳуқуқий онги ва дунёқараши юксак авлодни тарбиялашдан иборат. Эндиликда, болалар тилига ўгирилган Конституция қоидалари китоби ва мультфильмлар мактабгача таълим ва мактаб ёшидаги болаларга фойдали бўлади, мактабларда Ҳуқуқ дарсларида қўлланилади ва Конституция нормаларини мактаб ёшидагиларга ўргатишда муҳим дастуруламал бўлади.
Мазкур тадбирда Адлия вазирлиги, “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази, Мактабгача таълим ва мактаб таълими вазирлиги, Конрад Аденауэр номидаги фонднинг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси раҳбари, ОАВ ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ёш авлод онгига ҳуқуқ ва бурч, ҳалоллик ҳамда одоб-ахлоқ нормаларини чуқур сингдириб бориш, Конституциянинг муҳим жиҳатларини уларга болалигидан бошлаб ўргатишнинг аҳамияти, бу орқали юксак ҳуқуқий онгни шакллантириш келажакда ўз ҳуқуқини, бурчлари, вазифаларини пухта биладиган ва шунга мутаносиб ҳуқуқий демократик давлатни ривожлантирадиган авлодни тарбиялашда замин бўлиши ҳақида муҳим фикрларни билдириб ўтди.

Тадбир давомида болаларга ҳуқуқни содда тилда тушунтиришга қаратилган қатор янги лойиҳалар ҳақидаги видеороликлар ҳамда “Конституцияга саёҳат” мультфильмининг 1-қисми намойиш этилди.

Шу билан бирга “Конституцияга саёҳат” интерактив китоби минг нусхада Мактабгача таълим ва мактаб таълими вазирлигига топширилди.
Тадбир якунида йиғилганлар томонидан лойиҳа ҳақида илиқ фикрлар билдирилди.
Улашиш:
Бошқалар
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар
Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.
5 кунлик иш ҳафтаси, ярим млрд мукофот, ипотекага уй-жой: тиббиёт ходимлари учун янги рағбат ва имтиёзлар
2026 йилдан бошлаб ҳар бир давлат тиббиёт муассасаси ходими Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида бир марталик рағбатлантириш олади.
Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?
Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.