Ўзбекистон
03.01.2024
1 570

Қорақалпоғистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги тарифлар (нархлар) тасдиқланди.
Унга кўра 2024 йилнинг 15 январидан Қорақалпоғистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлар бўйича қуйидаги белгиланган янги тарифлар амалда қўлланилади:
Ичимлик суви:
а) аҳоли учун –1 м3 - 2900 сўм;
б) бюджет ташкилотлари учун - 1 м3 – 5 700 сўм; (ҚҚСсиз)
в) улгуржи истеъмолчилар учун - 1 м3 – 5 700 сўм; (ҚҚСсиз)
Оқова сув хизмати учун:
а) аҳоли учун – 1 м3 - 1400 –сўм;
б) бюджет ташкилотлари учун - 1 м3 – 2 800 сўм; (ҚҚСсиз)
в) улгуржи истеъмолчилар учун - 1 м3 – 2 800 сўм (ҚҚСсиз)
Маълумот учун, ўтган уч йилда Қорақалпоғистонда марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 61,5 фоиздан 70,5 фоизга, канализация қамрови 5,4 фоиздан 5,6 фоизга етказилган.
Шунингдек, келгуси беш йилда вилоятда марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 70,5 фоиздан 89,7 фоизга, канализация қамрови эса 5,6 фоиздан 24,6 фоизга етказилиши режалаштирилган. Бунинг учун барча манбалар ҳисобидан 5,9 триллион сўм эвазига, 3,192 километр ичимлик суви ва 438,6 километр канализация тармоғи, шунингдек, 179 та сув иншооти қуриш ва реконструкция этилиши белгиланган.
Бундан ташқари иш ҳақи, электр-энергия, солиқ тўловлари, хорижий кредитлар тўлови амалга оширилган бўлиб, жорий ва капитал таъмирлаш, тизимни модернизация қилиш ишларида ҳам сарф-харажатлар талаб этилади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.