Ўзбекистон
11.07.2023
1 447

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев блогосферани тартибга солиш тўғрисидаги қонунни имзолади, унда инфлюенсерларни юридик шахс ташкил этиш ва “фейк” маълумотларни тарқатганлик учун маъмурий жавобгарликка тортиш белгиланди. 2023 йил сентябр ойидан кучга кирадиган қонунга кўра, оммабоп ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ўз ресурслари, блоглари ва ижтимоий тармоқларидаги рекламадан олган даромадларидан солиқ тўлашлари, шунингдек, бундай рекламани тегишли равишда маркировкалаши шарт. Бундан ташқари, инфлюенсерлар расмий бухгалтерия ҳисобини юритиши керак. Қонун шунингдек, қозоқ тилини онлайн платформалар интерфейсларига мажбурий интеграциялаш ва уларнинг модерациясини ҳам назарда тутади, бу эса ижтимоий тармоқ алгоритмларига онлайн платформалардаги ноқонуний контентни кузатиш ва қозоқ тилидаги контентни модерация қилиш имконини беради. Қонун ёлғон маълумот тарқатганлик учун жисмоний шахс ҳисобланган қозоғистонлик блогерларни 69 минг тенге (155 доллар) ва инфлюенсер-тадбирколарни 138 минг тенге (311 доллар) миқдорида маъмурий жаримага тортишни назарда тутади. Бунинг учун Қозоғистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига янги 456-2 (“Ёлғон маълумот жойлаштириш, тарқатиш”) моддаси киритилди. Мамлакат Бош прокуратурасининг таъкидлашича, "фейк" хабарлар учун маъмурий жарималар қўлланиши янада оғир жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.