Ўзбекистон
05.04.2024
1 401
© Фото: hudud24.uzЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 5 апрел куни ташриф билан мамлакатимизга келди.
Икки давлат байроқлари билан безатилган Урганч халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни давлатимиз раҳбари кутиб олди.
Миллий қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали маросим бўлди.
Бугун етакчилар музокаралар ўтказади ва қадимги Хива шаҳрининг тарихий обидалари билан танишади.
Ташрифдан кўзланган мақсад ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини кўпайтириш, иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида кооперация алоқаларини ривожлантириш, транспорт ва энергетика соҳаларида инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш, гуманитар дастурларни фаоллаштириш ҳисобланади.
Бундан ташқари, ушбу ташриф доирасида давлат раҳбарлари минтақавий кун тартибидаги масалаларни ҳам муҳокама қиладилар.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.