Ҳуқуқ
06.06.2024
2 082
© Фото: Hudud24.uzБитта ташкилотда кўп стажга эга бўлган ходимларга, ноқулай иқлим шароитларида ишлаётганларга асосий таътилдан ташқари қўшимча таътиллар ҳам берилади. Таътилларнинг барчаси қўшилганида 56 календарь кундан ошиб кетмаслиги керак. Hudud24.uz шу каби муҳим маълумотларни тақдим этади.
1. Йиллик асосий таътил муддати қанча?
Ходимга ҳар йили камида 21 календар кун асосий меҳнат таътили берилиши керак. Айрим ходимлар учун узайтирилган таътил берилади, масалан:
18 ёшгача бўлган шахсларга – 30 календарь кун;
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга – 30 календарь кун;
давлат органлари ходимлари учун – 27 календарь кун;
айрим педагоглар учун – 56 календарь кун.
Жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида ходимларга узайтирилган таътил берилиши назарда тутилиши мумкин.
Барча ҳолларда таътилларни жамлашда уларнинг давомийлиги бир иш йили учун 56 календарь кундан ошиб кетиши мумкин эмас.
Мазкур чеклов жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида, иш берувчининг касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинган ички ҳужжатларида ёхуд меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат таътилларига нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Ҳар йилги қўшимча таътиллар кимларга берилади?
Ҳар йилги қўшимча таътиллар қуйидагиларга берилади:
меҳнат шароитлари ноқулай ишларда банд бўлган ходимларга;
ноқулай табиий-иқлим шароитларида иш бажараётган ходимларга;
битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга;
қонунчиликда, жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
3. Меҳнат шароитлари ноқулай ишларда банд бўлган ходимларга кимлар киради?
Қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берадиган ишлар рўйхати жамоа келишувларида, жамоа шартномасида белгиланади. Бундай ишлар тофиаси эса Ҳукумат томонидан тасдиқланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускунанинг жароҳат етказиш хавфи юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ аниқланади.
Бунда ходимларнинг айрим тоифалари учун қўшимча таътил 33 кунгача белгиланиши мумкин.
Ишнинг алоҳида тусига эга бўлган, ўта зарарли ва ўта оғир меҳнат шароитида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча таътилнинг энг кам муддати эса12 иш куни этиб белгиланган.
4. Ноқулай табиий-иқлим шароитларида иш бажараётган ходимлар тоифасига кимлар киради?
Ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун ҳар йилги қўшимча таътил меҳнат ҳақига қўшимча коэффициентлар белгиланган ҳудудда ишлайдиган ходимларга берилади.
Бундай ҳудудларнинг рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин. Рўйхатда қўшимча таътилларнинг муддати ҳам кўрсатилган. Учқудук шаҳри, Зарафшон шаҳридаги ходимларга 6 кун, Мўйноқда ишлайдиганлар учун эса 3 кун қўшимча таътил берилади.
5. Битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йил ишлаганлик учун қанча таътил берилади?
Ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар 5 йил учун давомийлиги 2 календарь кун бўлган, бироқ жами 8 календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади.
Дилмурод Ражабоев,
Hudud24.uz колумнисти
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Кредит тўлови муддатини кечиктириш ёки узайтириш имкониятлари
Кредит шартномаси амал қилиш даврида тўловлар биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда, муайян ҳолатлар мавжуд бўлса, кредит таснифи ўзгартирилмайди ва у шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида баҳоланмайди.
«Рақамли прокуратура — 2030»: прокуратура фаолиятини рақамлаштириш орқали шаффофлик, тезкорлик ва қонунийликни таъминлаш
Прокуратура органларини 2030 йилга қадар рақамли трансформация қилишга қаратилган «Рақамли прокуратура — 2030» стратегияси ишлаб чиқилди.
Қонунчиликда интизомий жазолар ҳақида нима дейилган?
Интизомий жазо – ходим меҳнат интизомини бузган тақдирда иш берувчи томонидан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чораси.