Ҳуқуқ
24.09.2026
34

Бир неча кундан кейин салқин кунлар бошланади. Бугун ҳам ҳаво ҳарорати кечагига нисбатан пасайганини ҳис қиляпмиз. Энди буёғи куз-да. Ҳаволар салқинлашгани, ҳар фасл ўзлигини кўрсатгани яхши, албатта. Лекин хонадонларимиз бунга тайёрми? Ушбу мақола орқали айрим маълумотларни Сизга эслатишга қарор қилдик.
Уйларда иситиш меъёри қанчалигини биласизми?
Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларига мувофиқ, иситиш мавсумида, хонани иссиқ сақлаш бўйича зарур чоралар бажарилган бўлса:
— 1995 йилгача қурилган кўп квартирали уйлардаги турар жой ҳарорати камида 20°C;
— иссиқлик тизими реконструкция қилинмаган кўп квартирали уйларда эса камида 18°C бўлиши керак.
Иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати белгиланган давр мобайнида 8°Cдан паст бўлганда бошланади ва ҳарорат 8°Cдан юқори бўлганда тугатилади.
Иссиқ сув ҳарорати қандай бўлиши керак?
Марказлаштирилган иссиқ сув таъминотида сув олиш нуқтасидаги ҳарорат 50–75°C бўлиши лозим.
Йўл қўйиладиган четга чиқиш:
— тунги вақтда, соат 00:00 дан 05:00 гача — 5°Cдан кўп эмас;
— кундузги вақтда, соат 05:00 дан 00:00 гача — 3°Cдан кўп эмас.
Иссиқ сув эпидемиологик хавфсизлик, органолептик хусусиятлар ва инсон организмига зарарли таъсирнинг олдини олиш бўйича санитария талабларига мувофиқ бўлиши шарт.
Ҳарорат меъёрга жавоб бермаса нима қилиш керак?
Йўл қўйиладиган четга чиқишдан ҳар бир 3°C оғишнинг ҳар бир соати учун ҳисоб-китоб давридаги иссиқ сув таъминоти тўлови белгиланган тартибда камайтирилади.
Сув олиш нуқтасида иссиқ сув ҳарорати 40°Cдан паст бўлса, бундай сув учун тўлов тегишли истеъмолчилар гуруҳига белгиланган ичимлик суви тарифи бўйича ҳисобланади.
Хонадонларимизнинг иссиқ бўлиши – хотиржамлик саналса, қалбларнинг қайноқ тафти – бахтдир. Ҳар қандай об-ҳавода ҳам муносабатлардаги илиқликни авайланг.
Севинч Хушназарова
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.