currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларЛидерлар қандай китоблар ўқийди? Давлат хизматчилари учун 10 та китоб рўйхати

Лидерлар қандай китоблар ўқийди? Давлат хизматчилари учун 10 та китоб рўйхати

Ўзбекистон

calendar

07.09.2023

eye

1 930

Лидерлар қандай китоблар ўқийди? Давлат хизматчилари учун 10 та китоб рўйхати

Етакчилик (лидерлик) – бу шунчаки лавозим эмас, бу аввало салоҳият ва дунёқарашдир. Ҳар бир етакчи, раҳбар юксак интеллект, билим ва малака эгаси бўлмоғи лозим. Бу каби хусусиятларни ўзида жамлаш учун эса бир нечта мағзи тўқ китобларни ўқиш керак. Қуйида раҳбар лавозимларда ишлайдиган ёки ишламоқчи бўлганлар учун 10 та китобни тавсия этамиз. Тавсиялар букблогер Маҳин Нурсаидова томонидан тақдим этилмоқда.

  1. Барак Обама. Ваъда қилинган замин
Америка, айтиш мумкин бўлса, дунёнинг энг қудратли давлати ҳисобланади. Бутун дунёни ўзига ипсиз боғлаган “сеҳрли диёр”да 8 йил президентлик қилган Барак Обама ўзининг биографиясида Оқ уйда ўтказган унутилмас даврларини, сиёсий ирода кўрсатилиши лозим бўлган қалтис вазиятларда қарор қабул қилаётиб, миясидан ўтган ўйлар билан китобхонларни таништирган. 2009-2017 йилларда мамлакатнинг 44-президенти сифатида фаолият юритган Барак Обаманинг мазкур асари 2020 йил 17 ноябрда дунё юзини кўрган ҳамда тез орада энг кўп сотилган китоблар рейтингини янгилашга муваффақ бўлган.
  1. Дарон Ажемўғлу, Жеймс Робинзон.  Мамлакатлар таназзули сабаблари
Мазкур китоб йўналиши қиёсий сиёсатшунослик ва иқтисод ҳисобланади. Китобда, аввало, иқтисодий ўсиш нима деган савол ўртага ташланган, мамлакат ривожланишида сиёсий институтлар катта аҳамиятга эгалиги таъкидланган. Муаллифлар нуқтаи назарига кўра, географик жойлашуви, тарихий, миллий муштараклиги ва ҳоказо омиллар мамлакатлар ривожида ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас  - Шимолий ва Жанубий Корея бунга яққол мисол бўла олади. Бир сўз билан айтганда, мамлакатнинг бир гуруҳ сиёсий элитанинг қўлида қолиши том маънода фожиа. Хулоса қиладиган бўлсак, мазкур китобни барча давлат хизматидагилар ўқиши, нафақат ўқиши, балки, таҳлил қилиши мақсадга мувофиқ.
  1. Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шаҳри
Абу Наср Форобийнинг дунё тамаддуни ва маърифатига қўшган улуши ҳақида сўз юритаётганда, “Фозил одамлар шаҳри” асарига алоҳида тўхталмоқ лозим. Мазкур асарда икки хил давлат тўғрисида сўз юритилади: фозил ва уни зидди бўлган давлатлар. Фазилатли шаҳарда илм, фалсафа, ахлоқ, маърифат биринчи ўринда бўлмоғи лозимлиги илгари сурилади, юқорида келтирилганлар - устувор жамиятлар етукликка эришиши иддао қилинади. Форобий фозиллар шаҳрининг тескариси бўлган шаҳар ҳақида фикр юритганда, бу шаҳарларга (давлатларга) қуйидагиларни киритади: жоҳиллар шаҳри, беномуслар шаҳри, айирбошловчилар шаҳри, адашган, залолатдаги одамлар шаҳри. Бу шаҳарларнинг вакиллари - айрим одамлар ҳам фозилларнинг зидди бўлган одамлардир. Форобий жоҳиллар шаҳри ҳақида  “жоҳиллар шаҳрининг аҳолиси бахт-саодатга интилмайди, бахт-саодат нималигини билмайди, чунки, жаҳолатдаги одамлар ҳеч қачон бахт топмаган ва бахт-саодатга ишонмайди ҳам”, деб ёзади.
  1. Низомулмулк. Сиёсатнома
Оддий толиби илмликдан вазирлик мартабасига етишган, Салжуқийлар саройида хизмат қилиб, обрў топган Низомулмулк 1091 йил «Сиёсатнома» ("Сияр ул-мулук") асарини ёзади. Унда мамлакатни идора қилишга алоқадор қонун ва қоидалар, усул ва воситалар батафсил келтирилган. Шунингдек, қозилик ишлари, қўшин тузилиши, давлат хизматчиларининг ўзини тутиши, саройдаги ҳарбий хизматчиларнинг вазифалари, давлат ишидагиларнинг маошлари, солиқ солиш усуллари ҳам асардан ўрин олган. Асарнинг асосий ғояси шоҳ ва унинг қўл остидаги амалдорларни адолат ва  инсофга, давлат бошқарувида қатъий тартиб ўрнатишга, виждонли, пок, ҳалол ва иймонли бўлишга даъват қилади.
  1. Ли Кан Ю. Учинчи дунёдан биринчисига
- Мендан қисқа муддат ичида Cингапур қандай қилиб дунёнинг ривожланган давлатлари қаторига қўшилгани тўғрисида кўп сўрашади, — дейди Ли Куан Ю. - Мен уларга “Олдимда иккита йўл бор эди: биринчиси, ўзим ва қариндошларимга қулай ҳаёт яратиб, мамлакатни талаш ёки ислоҳотлар ўтказиб халқим учун ердаги жаннатни яратиш. Мен иккинчисини танладим”, деб жавоб бераман. Ли Куан Ю ўз биографиясида давлат бюджетининг катта қисмини таълим соҳасига йўналтиргани, муаллимлар мавқеини жамиятнинг қуйи табақасидан  юқори мартабага кўтаргани тараққиёт учун муҳим омил бўлганини тан олади. Ҳозирги кунда Cингапур бизнес билан шуғулланиш шароити бўйича жаҳон Doing Business  рейтингида 1-ўринда туришида мазкур арбобнинг ўрни беқиёс. Шундай экан ҳар бир раҳбар унинг биографиясидан қимматли хулоса чиқариши мумкин.
  1. Платон. Республика
Шарқ манбаларида Афлотун номи билан танилган машҳур юнон файласуфи Платоннинг яна бир файласуф Суқрот (Сократ) билан суҳбатларидан ташкил топган «Республика» асари тахминан милоддан аввалги 375 йилда ёзилган. «Республика» Афлотуннинг энг машҳур асари бўлиб, фалсафа ва сиёсат назарияси бўйича ҳам интеллектуал, ҳам тарихий жиҳатдан дунёдаги энг таъсирли асарлардан биридир. Суқрот билан суҳбатларда турли афиналиклар ва хорижликлар мисолида адолатнинг маъноси ва адолатсизлик оқибатлари муҳокама қилинади. Асарда амалдаги режимларнинг хусусиятлари кўриб чиқилади ҳамда таққослаш учун бир қатор фаразий шаҳарлар таклиф қилинади. Шунингдек, икки файласуф томонидан кексалик, муҳаббат, руҳнинг ўлмаслиги, фалсафа ва шеъриятнинг жамиятдаги роли муҳокама қилинади.
  1. Амир Темур. Темур тузуклари
“Ишбилармон, мардлик ва шижоат соҳиби, азми қатъий, тадбиркор ва ҳушёр бир киши минг-минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшидир”. Ўзбек давлатчилиги тарихида ўчмас из қолдирган Амир Темур мазкур ўгити орқали давлат хизматида қандай одамлар ишлаши лозимлигини таъкидлаган. Соҳибқирон ҳарбий ва сиёсий фаолияти тўғрисида қимматли манба ҳисобланган «Тузуклар» икки қисмдан иборат. Биринчи қисмда Амир Темурнинг таржимаи ҳоли, ижтимоий-сиёсий фаолияти, унинг Мовароуннаҳрда марказий ҳокимиятни қўлга киритиши, сиёсий тарқоқликка барҳам бериши, марказлашган давлат тузиши, 27 мамлакатни, шу жумладан, Эрон, Афғонистон, Озарбайжон, Грузия ва Ҳиндистонни ўз тасарруфига киритиши, Олтин Ўрда ҳукмдори Тўхтамиш, турк султони Боязид Йилдиримга қарши ҳарбий юришлари, улкан салтанатини мустаҳкамлаш учун турли ижтимоий табақаларга нисбатан қандай муносабатда бўлганлиги буюк соҳибқирон тилидан ихчам тарзда баён этилган. Иккинчи қисм машҳур жаҳонгирнинг фарзандларига аталган ўзига хос васият, панд-насиҳатлари ва ўгитларидан иборат. Унда давлатни идора этишда кимларга таяниш, тожу тахт эгаларининг тутуми ва вазифалари, вазир ва қўшин бошлиқларини танлаш, армиянинг тузилиши ва жанг олиб бориш қоидалари, сипоҳийларнинг маоши, мамлакатни бошқариш тартиби, давлат арбоблари ва қўшин бошлиқларининг бурч ва вазифалари, амирлар, вазирлар ва бошқа мансабдорларнинг тожу тахт олдида кўрсатган алоҳида хизматларини тақдирлаш йўсини ва бошқа хусусида гап боради.
  1. Макиавелли. Ҳукмдор
«Ҳукмдор» ХVI асрда италиялик дипломат ва сиёсий назариётчи Никколо Макиавелли томонидан князлар ва қироллик оиласи аъзолари учун йўриқнома сифатида ёзилган сиёсий рисола ҳисобланади. «Ҳукмдор»нинг умумий мавзуси аслзодаларнинг шон-шуҳрат ва омон қолиш каби мақсадларга эришиш йўлида қандай ишларни амалга ошириши тўғрисидаги мулоҳазалардан иборат. Айниқса, давлат хизматидагилар учун қимматли билимларни тақдим этувчи бу асар ҳар бир раҳбар ўқиши лозим бўлган китоблар рейтингларидан тушмай келмоқда. Ҳозирги кунгача ўз аҳамиятини йўқотмай келаётган «Ҳукмдор» Дантенинг “Илоҳий комедия”си қаторида Уйғониш даври адабиётининг энг сара намунаси ҳисобланади.
  1. Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бобурнома
Жаҳон тарихи, географияси, сиёсатшунослиги бўйича қимматли манба ҳисобланган "Бобурнома" ўзбек адабиётида дастлабки насрий мемуар ва тарихий-илмий асар ҳисобланади. "Тенгри таолонинг инояти билан" 12 ёшида тахтга ўтирган Заҳириддин Муҳаммад Бобур томонидан эски ўзбек (чиғатой) тилида ёзилган бу асарда 1494 –1529 йилларда Марказий Осиё, Афғонистон ва Ҳиндистонда содир бўлган тарихий-сиёсий воқеалар баён қилинган. Тож-тахт учун аёвсиз кураш қурбонига айланиб, умрини ўзга юртларда ватан соғинчи билан ўтказган Бобур мазкур асарида давлат бошқаруви, оддий халқ билан мулоқот, зодагонлар билан муросага келиш борасида қимматли маълумотларни тақдим этади.
  1. Вацлав Гавел. Кучсизлар кучи
Чех драматурги ва кейинчалик давлат арбобига айланган Ватслав Гавел томонидан 1978 йил октябрь ойида дунё юзини кўрган кенг қамровли сиёсий эссе ҳисобланган "Кучсизлар кучи" ўша даврдаги коммунистик режимларнинг табиати, бундай режимдаги ҳаёт ва бундай режимларда оддий фуқаролар диссидентларга айланишини ҳикоя қилади. Асарда умумий манфаатлар йўлида бирлашган шахсларнинг бўш ғоялари аслида пуч бўлиб чиқиши моҳирлик билан тасвирланган. Расмий равишда тақиққа учраган асар яширин йўллар билан тарқатилган ва бир неча тилларга таржима қилинган. Бу асар ўз даврида Чехословакия, Польша ва бошқа коммунистик режимларига қарши норозилик манифестига айланган.

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 781

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 721

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


13-ноябр 2024, 12:35
1 613

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.


27-октябр 2024, 04:36
1 612

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
9-ноябр 2023, 10:25
2 025

Жамоат транспортида ўқиш учун 10 та китоб

Қоғоз китоблар билан автобус, метроларда юриш қийин, бироқ ҳаммамизнинг смартфонимизда электрон китобларни ўқийдиган дастурлар мавжуд. Instagram ёки Twitter’да беҳуда вақт ўтказгандан кўра, 2-3 кунда битта китобни тугатиб кетган мақсадга мувофиқ. Hudud24.uz жамоат транспортида ўқиш учун қулай бўлган 10 та китобни тавсия қилади.

cover image
12-октябр 2023, 15:00
1 760

Сафарга чиққанда йўлда қандай асар ўқиган маъқул? 10 та китоб рўйхати

Самолёт, поезд ёки автомобилда йўловчи сифатида сафарга отланганда вақтни мазмунли сарфлаш воситалари ичида энг яхшиси мутолаа ҳисобланади. 3-4 соат, гоҳида 10 соатгача чўзиладиган сафаримиз мобайнида бемалол битта ўртача китобни ўқиб қўйишимиз мумкин. Лекин узоқ йўлда ўқиладиган китобларга бир қанча талаблар қўйилади: зерикарли бўлмаслиги, маълумотлар ва рақамлардан холилиги... Hudud24.uz қизиқарли ва узоқ йўл давомида умуман зериктирмайдиган 10 та асарни тавсия этади.

cover image
5-октябр 2023, 12:00
2 169

Сиёсатга қизиққанлар учун энг сара 10 та китоб

Бугун глобаллашув ва ахборот алмашинуви тезлашуви туфайли, қолаверса, жаҳонда юз бераётган шиддатли ўзгаришлар таъсирида халқаро сиёсатга қизиқиш кучайди. Табиийки, ноширлар бу қизиқишларни қондириш учун йиллар давомида кўплаб дурдоналарни нашр этиб келишган, бугун ҳам давом эттиришмоқда. Hudud24.uz ушбу мавзуга доир 10 та энг сара китобни тақдим этади.

cover image
3-октябр 2023, 05:46
521

“Бизнесни ривожлантириш банки”га раҳбар тайинланди

Президент қарори билан “Қишлоқ қурилиш банк”АТБ негизида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ташкил этилган эди.