currencies image

12 724,84 UZS

15,11

usd

currencies image

14 223,83 UZS

32,80

eur

currencies image

137,11 UZS

2,03

ru



АсосийЯнгиликларЛотерея қиморми? Ноқонуний ўйинлар ҳақида 4 та муҳим маълумот

Лотерея қиморми? Ноқонуний ўйинлар ҳақида 4 та муҳим маълумот

Ҳуқуқ

calendar

13.11.2023

eye

170

Лотерея қиморми? Ноқонуний ўйинлар ҳақида 4 та муҳим маълумот

Бутун дунёда қимор ва таваккалчиликка асосланган турли ноқонуний ўйинлар техника ва интернет ривожи даврида янада кучайди. Қонунан жиноят ҳисобланадиган 1хBet, MostBet каби онлайн ўйинларнинг Ўзбекистонда ҳам ишқивозлари кўп.

Буни сўнгги пайтлардаги статистикалардан ҳам кўриш мумкин. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, “онлайн” қимор билан боғлиқ жиноятлар 2019 йилда 55 та, 2020 йилда 86 та, 2021 йилда 103 та, 2022 йилнинг 6 ойида 90 тани ташкил этган. Ўйинларда ютқазиб қўйгани учун 2021 йилда 6 нафар ва 2022 йилнинг 6 ойида 6 нафар фуқаро ўз жонига қасд қилиб, вафот этган. Уларнинг барчаси 25 ёшгача бўлган ёшлардир.

Hudud24.uz қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар, уларнинг оқибати ва жавобгарлик борасидаги муҳим қоидаларни эслатиб ўтади.

1.    Қандай ўйинлар қимор ҳисобланади?

Қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйин — ўйин ташкилотчиси томонидан бир ёки ундан ортиқ иштирокчилар билан тасодифга (воқеага) ёки ўйин иштирокчисининг қобилияти, эпчиллиги ва бошқа сифатларига, шунингдек таваккалчиликка асосланган хатти-ҳаракатлар мажмуини назарда тутувчи ўйин ҳисобланади.

Булар сирасига тотализаторлар (1хBet, MostBet ва шу каби), казино, шунингдек ўйин автоматларидан фойдаланиладиган ўйинлар киради.

Бундан ташқари, айниқса, қишлоқ жойларидаги аҳоли орасида “Миллий халқ ўйинлари” дейиладиган ўртага пул тикиб, турли парранда ва ҳайвонларни уриштириш ҳолатлари ҳам қимор ўйинлари ҳисобланади.

2.    Лоторея қимор ҳисобланадими?

Лоторея (италянча lotteria сўзидан олинган бўлиб, қуръа маъносини билдиради) — давлат ёки махсус рўйхатдан ўтган ташкилотлар томонидан махсус билетлар сотиш орқали аҳоли ўртасида ўтказиладиган ютуқли ўйин ҳисобланади.

Лоторея ноқонуний ҳисобланмайди. Чунки, лотореяда давлат, ваколатли давлат органидан рухсатнома (лицензия) олган шахслар ва лотереялар иштирокчилари ўртасидаги муносабатлар шартномага асосланади. Бундай шартнома лотерея билети бериш орқали расмийлаштирилади ва иштирокчи лотерея билети қийматини тўлаган пайтдан эътиборан тузилган деб ҳисобланади.

Шартномани тузиш тўғрисидаги таклиф лотереялар ўтказиш муддати ва ютуқни аниқлаш тартиби ҳамда унинг миқдори ҳақидаги шартларни ўз ичига олган бўлиши лозим.

Лотереялар ўтказиш шартларига мувофиқ ютган деб эътироф этилган шахсларга белгиланган миқдорда, шаклда (пул ёки буюм ҳолида) ва муддатларда, агар бу шартларда муддат кўрсатилмаган бўлса, лотереялар натижалари чиқарилган пайтдан эътиборан ўн кундан кечиктирмай лотереялар ташкилотчиси томонидан ютуқ тўланиши лозим.

Лотереялар ташкилотчиси юқоридаги мажбуриятларини бажармаган тақдирда, лотереяда ютган иштирокчи лотереялар ташкилотчисидан ютуқни тўлашни, шунингдек шартноманинг ташкилотчи томонидан бузилиши туфайли етказилган зарарларнинг ўрнини қоплашни талаб қилишга ҳақли.

3.    Қимор ўйнаш ёки реклама қилиш учун қандай жавобгарлик бор?

2007 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимор ўйинларини ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни (шу жумладан тотализаторлар) ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда пул ютуғига эга бўлган ўйин автоматларини олиб кириш тақиқланган.

Қимор ўйинларини ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш ҳолатлари аниқланган тақдирда ўйин анжомлари, ўйин автоматлари, ўйинда ставка ва ютуқ бўлган бойликлар, шунингдек бундай ўйинларда қатнашиш натижасида олинган бошқа даромад белгиланган тартибда олиб қўйилади ва давлат даромадига ўтказилади.

Ўзбекистон ҳудудида қимор ёки таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда қонунга хилоф равишда иштирок этиш – ана шу ўйинлар буюмларини, шунингдек ўйинга тикилган ҳамда ўйиндаги ютуқ бўлган пуллар, ашёлар ва бошқа қимматбаҳо буюмларни мусодара қилиб, БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят кодексига кўра, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш ёки ўтказиш, шу жумладан ана шундай ўйинлар учун қиморхоналар ташкил этиш ёки уларни сақлаш – 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Вояга етмаган шахсни қимор ўйинларига жалб қилиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, - БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ёки ўтказиш учун телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи провайдерлари томонидан хизматлар кўрсатиш, тегишли дастурий таъминотдан нусха кўпайтириш, уни кўпайтириш, тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

4.    Қимор ўйнаётганларни кўрганда кимга мурожаат қилиш керак?

Фуқаролар қимор ўйнашга тарғиб қилинаётган, ташкил этилаётган ёки ўтказилаётган ҳолатларга дуч келганда, ҳудудлардаги ички ишлар ходимларига мурожаат қилишлари лозим.

Бунинг учун Ички ишлар вазирлигига шахсан ташриф буюриш, 102 ёки 1102 қисқа рақамли ишонч телефонларига қўнғироқ қилиш ёки info@ivv.uz электрон почтаси орқали мурожаат қилиш мумкин.

Эслатма!!!

Фуқаролар ва юридик шахсларнинг таваккалчиликка асосланган қимор ёки гаров ўйинлар (қимор ва бас бойлаш) уюштириш ёки уларда иштирок этиш билан боғлиқ талаблари судда ҳимоя қилинмайди.

Қимор ёки гаров ўйинлари алдов, зўравонлик, таҳдид қилиш таъсирида ёхуд ўз вакилининг қимор ёки гаров ўйинлари ташкилотчиси билан ғаразли келишуви туфайли иштирок этган шахсларнинг талаблари бундан мустасно.

 

 

Мақсуд Мустафоев,

Hudud24.uz сайти колумнисти

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
4 578

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
2 984

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


21-август 2024, 12:46
1 471

Ўзбекистонда ресторан ва кафеларга ўзларига туташ майдонларда ёзги террасага рухсат берилади

ҚҚС тўлашга ўтган ресторан ва кафеларга фойда солиғи 2 карра камаяди. 1 декабрдан бу корхоналар нақд пулга сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим қилишда ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.


24-август 2024, 11:07
1 451

Президент Мустақиллик байрами муносабати билан қатор соҳа вакилларини мукофотлади

"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Президент фармони эълон қилинди.