Ўзбекистон
04.11.2023
1 535

Кеча, 3 ноябр куни Маданият вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари Одил Абдураҳминов ҳамда маданият вазири Озодбек Назарбеков бошчилигида йиғилиш ўтказилган. Унда ташкилий масала кўрилиб, жамоага маданият вазирининг янги тайинланган ўринбосарлари таништирилган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 27-сентябрдаги қарорига мувофиқ Баҳодир Мажидович Аҳмедов маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
У мазкур тайинловга қадар маданият вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 октябрдаги қарорига асосан Авазхон Баҳодирович Тожихонов маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Адлия вазирлиги “Конвенсион марказ мажмуаси дирекцияси” ДУК директори лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 27-сентябрдаги қарорига мувофиқ Юсуфжон Камолдинович Усмонов маданият вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланган.
Мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг Иқтисодиёт, давлат инвестиция дастурлари ва жамоат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатларини аудит қилиш шўбаси бош инспектори лавозимида фаолият юритган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.