Ҳуқуқ
24.03.2025
1 580

Йўл ҳаракати иштирокчилари йўлдаги бошқа ҳаракат иштирокчиларининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслиги ва хавф туғдирмасликлари керак.
Тегишли ваколатга эга бўлмаган юридик ва жисмоний шахсларга йўл қопламасини бузиш, ўзгартириш ёки унга зарар етказиш, ифлослантириш, йўл белгиларини, светофорларни, шунингдек, йўл ҳаракатини ташкил этишнинг бошқа техник воситаларини ўзбошимчалик билан олиб ташлаш, ўрнатиш, тўсиб қўйиш, шикастлантириш, йўлларда ҳаракатланишга тўсқинлик қилувчи қурилма ва нарсаларни қолдириш, тегишли рухсатсиз йўлнинг қатнов қисмига тўсиқлар ўрнатиш ёки уларни тўсиб қўйиш, «сунъий нотекислик» қурилмаларини ўрнатиш тақиқланади.
Ҳаракатланишга тўсқинликни юзага келтирадиган шахс уни тезда бартараф қилиш учун имконияти даражасида барча чораларни кўриши, агар бунинг иложи бўлмаса, мавжуд барча воситалар билан хавф-хатар ҳақида йўл ҳаракати иштирокчиларини огоҳлантириши ва ички ишлар органларига хабар бериши шарт.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 147-моддасига кўра, автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, шунингдек йўлларни сақлаш қоидаларини бузиш —
фуқароларга БҲМнинг беш баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Байрам кунлари ходимларни ишга жалб этиш мумкинми?
Меҳнат муносабатларида ходимнинг дам олиш ҳуқуқи қонун билан кафолатланган асосий ижтимоий ҳуқуқлардан бири ҳисобланади.