Ҳуқуқ
22.05.2025
665

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12-октябрдаги 638-сон қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим ташкилотларида инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги низомга асосан, мактабда инклюзив таълим ва бошланғич таянч коррекцион синфлар ҳудуддаги аҳоли эҳтиёжи ва ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар таклифи билан Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси (кейинги ўринларда — ҳудудий халқ таълими бошқармаси) буйруғига кўра ташкил этилади.
Нодавлат таълим ташкилотлари ҳам барча зарур шароитлар мавжуд бўлган тақдирда инклюзив таълим ва бошланғич таянч коррекцион синфларни ташкил этишлари мумкин.
Нодавлат таълим ташкилотларида инклюзив таълим ва бошланғич таянч коррекцион синфларни ташкил этиш тегишлича ҳудудий халқ таълими бошқармаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Инклюзив таълим ва бошланғич таянч коррекцион синфлар ўқувчиларнинг бино ичида ҳаракатланиши ва таълим олишлари учун махсус шароитлар яратилган мактабларда ташкил этилади.
Инклюзив таълим ва бошланғич таянч коррекцион синфлар ташкил этилган мактаблар фаолияти Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази ҳамда ҳудудий халқ таълими бошқармалари томонидан методик таъминланади ва мувофиқлаштирилади.
Улашиш:
Бошқалар
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши
Давлат рўйхатидан ўтказиш — мулк ҳуқуқининг вужудга келиши учун мажбурий юридик босқич ҳисобланади.