Ўзбекистон
01.06.2023
2 990

Сенатнинг 1 июнь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни мақулланди. Ушбу Қонун коррупциянинг бир кўриниши бўлган манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва тартибга солишнинг ҳуқуқий асосини таъминлайди. Мазкур Қонун Президент Фармонида назарда тутилган топшириқ ижроси юзасидан Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган. Ўзбекистоннинг халқаро индекслардаги ҳолатлари таҳлил қилинганда, “Жаҳон одил судлов лойиҳаси” ташкилотининг 2022 йилдаги Ҳуқуқ устуворлиги индексида “Коррупциядан холилик” индикатори бўйича Ўзбекистон 66-ўринни эгаллаган ва бу кўрсаткич билан 4 бандга юқорилади. “Transparency International” ташкилотининг Коррупцияни қабул қилиш индексида ҳам асосий кўрсаткичлардан бири айнан манфаатлар тўғнашувининг олдини олишга қаратилган қонунлар мавжудлиги ва уларга амал қилинишидир. Ушбу индексда Ўзбекистон 2022 йил якунлари бўйича 180 та мамлакат ичида 126-ўринни эгаллади. Қонун давлат ташкилотларида манфаатлар тўқнашуви вазиятлари тўғрисида хабар бериш ва тартибга солиш натижасида “холис қарор қабул қилиш маданияти” шаклланишига хизмат қилади. Ўз навбатида, Қонун билан “манафаатлар тўқнашуви” тушунчасига аниқ таъриф берилиб, ушбу вазият кимлар ўртасида ва қачон вужудга келиши мумкинлиги тўғрисида аниқ белгиланмоқда. Манфаатлар тўқнашуви – давлат ташкилоти ходимининг, унинг яқин қариндошларининг ва унга алоқадор шахсларнинг шахсий манфаатлари билан фуқароларнинг, ташкилотнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келган ва келаётган (мавжуд манфаатлар тўқнашуви) ёхуд юзага келиши мумкин бўлган (тахмин қилинаётган манфаатлар тўқнашуви) вазият. Давлат ташкилоти ходимлари, уларнинг яқин қариндошлари ва уларга алоқадор шахсларнинг манфаатлар тўқнашувини олдини олиш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда; Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш мақсадида давлат ташкилоти ходимларига бир қатор чекловлар белгиланмоқда. Масалан:
Худоёр Мелиев,
Адлия вазири ўринбосари
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.