Ўзбекистон
16.05.2023
1 388

18−19 май кунлари ХХР шимоли-ғарбидаги Сиан шаҳрида «Хитой-Марказий Осиё» саммити бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда «Синьхуа» ахборот агентлиги. Саммитда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Токаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов иштирок этади. Форумга ХХР раҳбари Си Сзинпин раислик қилади. Бу олти давлат раҳбарларининг 31 йил аввал улар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён илк юзма-юз учрашувидир. Саммит давомида давлат раҳбарлари «Хитой-Марказий Осиё» механизмини яратиш, турли соҳалардаги ҳамкорликни муҳокама қилишлари ва муҳим сиёсий ҳужжатларни имзолашлари кутилмоқда. Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари ҳам 16−20 май кунлари параллель равишда Хитойга давлат ташрифлари билан боради.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Эрдўған ҳам рафиқаси билан Тошкентга келди
Улар ҳам Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади.
Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн олтинчи саммити ўтказилади
Унга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислик қилади.
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этди
Ўзбекистон Президенти саммитда нутқ сўзлади.
Euronews: Хитой энди Россия эмас, Туркия билан рақобатлашади
Бир неча ўн йиллар, балки бир неча асрлар давомида Марказий Осиёда гегемон бўлган Россия биринчи марта ушбу форматдаги учрашувга таклиф этилмади. Бу Россия минтақадаги дўстона алоқаларни йўқотиб, Хитой эса янги гегемон бўлиш имкониятидан фойдаланаётган бир пайтда юз бермоқда.