Ўзбекистон
11.09.2023
1 249

Марокашдаги зилзила қурбонлари сони 2 122 кишига, жароҳатланганлар сони эса 2 421 кишига етди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги Марокаш Ички ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб хабар берди. Марокаш матбуоти 9 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 23:10 да содир бўлган зилзила пойтахт Работ, Касабланка, Мекнес, Агадир ва Фесда сезилганини маълум қилди. Қурбонларнинг асосий қисми Ал Ҳауз, Тарудант, Шивава, Уарзазат, Марракеш, Азила, Агадир, Касабланка ва Юссифи вилоятларида қайд этилган. Келтирилишича, табиий офат ҳудудида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Уларга фуқаро мудофааси кучлари билан бир қаторда ҳарбийлар ҳам жалб қилинган. Бу мамлакатда сўнгги 20 йил ичида юз берган энг кучли зилзила сифатида қайд этилган. Мавзуга доир: Роналду Марокашдаги зилзиладан жабр кўрганларга 4 юлдузли меҳмонхонасидан жой ажратди
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Роналду Марокашдаги зилзиладан жабр кўрганларга 4 юлдузли меҳмонхонасидан жой ажратди
Португалиялик юлдузга тегишли бўлган мамлакат пойтахтидаги Pestana CR7 Marrakech меҳмонхонаси одамларга ёрдам қўлини чўзди.
Марокашда содир бўлган зилзила оқибатида 300 га яқин одам ҳалок бўлди
Бу мамлакатда сўнгги 20 йил ичида юз берган энг кучли зилзила сифатида қайд этилган.
Япониядаги зилзила қурбонлари сони 215 тага етди
11 январ куни ОАВ 213 кишининг ўлими ҳақида хабар берган эди. Зилзила оқибатида 567 киши жабрлангани, яна 37 киши билан боғланиб, уларнинг хавфсиз эканлигини тасдиқлаш имкони бўлмагани маълум қилинган.
Тошкентдаги хонадонда юз берган ёнғинда 3 киши ҳалок бўлди
Вафот этган аёл 28, қизлар эса 8 ва 5 ёшда бўлган.