Ҳуқуқ
25.06.2026
33

Қонунчиликка кўра, бирор шахс МЧЖнинг 100 фоиз улуш эгаси бўлса, у ўз улушини:
- сотиш орқали;
- ёки бошқача тарзда воз кечиш орқали (жумладан ҳадъя қилиш йўли билан) бошқа шахсга ўтказиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддаси мазмунига кўра, жамият иштирокчиси ўз улушини бошқа шахс фойдасига воз кечишга ҳақли. Агар уставда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, бошқа иштирокчилар розилиги талаб қилинмайди.
Демак, ҳуқуқий жиҳатдан энг мақбул йўл – ҳадъя шартномаси тузиш.
Шартнома қандай шаклда бўлади?
Фуқаролик кодексининг 502-моддаси мазмунига кўра, ҳадъя – бу мулкни текинга бошқа шахсга беришдир. Улуш – бу мулкий ҳуқуқ ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддаси асосан, агар жамият уставида нотариал шакл талаб қилинмаган бўлса, улушни бошқа шахс фойдасига воз кечиш оддий ёзма шаклда амалга оширилади.
Агар уставда нотариал тасдиқлаш талаби мавжуд бўлса – нотариал расмийлаштириш шарт.
Шунинг учун ҳам дастлаб МЧЖ уставини текшириш зарур.
Амалий тартибга кўра, икки шахс ўртасида МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз улушни ҳадъя қилиш тўғрисида ёзма шартнома тузилади.
Шартномада:
- жамият реквизитлари;
- устав капитали миқдори;
- 100 фоиз улуш ҳадъя қилинаётгани;
- томонларнинг паспорт маълумотлари аниқ кўрсатилади.
Шунингдек, Жамият (яъни амалда директор) ёзма равишда хабардор қилинади. Қонуннинг 20-моддаси мазмунига кўра, улушни олувчи шахс жамият ёзма равишда хабардор қилинган пайтдан бошлаб иштирокчи ҳуқуқларини амалга оширади. Сўнгра давлат рўйхатидан ўтказиш масаласи ҳал қилинади.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат хизматлари маркази орқали МЧЖ иштирокчилари таркиби ўзгаргани ҳақида маълумот киритилади. Бу босқич муҳим, чунки учинчи шахслар учун маълумот юридик шахслар реестрида янгиланиши керак.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотган тақдирда қандай ҳаракат қилиш керак?
Бунда почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.