Ўзбекистон
03.09.2023
818
Юлдуз тоифасига эга меҳмонхоналарга доир талабларни белгилайдиган давлат стандарти қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-апрелдаги ПҚ-135-сон қарорида мамлакатдаги меҳмонхоналар, улардаги шароитларни хатловдан ўтказиб, 2023-йил 1-октябрга қадар хорижий консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда камида 50 та меҳмонхонага «тўрт юлдуз» ва 200 тасига «уч юлдуз» олиб бериш чораларини кўриш вазифаси белгиланган. Шу боис Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан туризм соҳаси илғор ривожланган давлатларнинг меҳмонҳоналарга юлдуз тоифасини белгиловчи ҳужжатларининг талаблари ўрганилди. Ўрганиш натижасида, амалдаги давлат стандарти талаблари қайта кўриб чиқилди ва балли таснифлаш орқали юлдуз тоифасини берувчи янги стандарт лойиҳаси Ўзбекистон меҳмонхоналар уюшмаси билан биргаликда ишлаб чиқилди. Янги давлат стандартига киритилган талаблар Ҳилтон, Ҳамптон бй Ҳилтон, Ҳятт Регенcй Ташкент, Wйндҳам Ҳотелс & Ресортс меҳмонхоналари бизнес вакиллари ва бошқа меҳмонхона вакиллари билан келишилди. Туризм қўмитаси қошидаги СТҚ 4 “Туризм ва маданий мерос” стандартлаштириш бўйича техник қўмита томонидан Oʻz DSt 3296:2023 “Turizm xizmatlari. Joylashtirish vositalari. Balli tasniflash tizimi” давлат стандарти ишлаб чиқилди. Мазкур давлат стандарти Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг 2023-йил 7-июлдаги 05-1560-сон буйруғи билан қабул қилинди ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023-йил 7-августда 194-сон билан ҳисобга олинди ҳамда жорий йилнинг 7-ноябридан амалга жорий этилади. Ўз ДСт 3296:2023 давлат стандарти меҳмонхоналарни балли асосда таснифлаш тизимини белгилайди. Тоифалар “*” (юлдуз) белгиси билан белгиланади ва бешта тоифа бўйича таснифланади. Жойлаштириш воситалари учун – энг юқори тоифа “*” (беш юлдуз) ва энг паст “*” (битта юлдуз) ҳисобланади. Жойлаштириш воситалари мазкур давлат стандартининг иловасига мувофиқ таснифланади. Бунда “м” бажарилиши мажбурий бўлган талабларни белгилайди. Мажбурий бўлмаган талаблар бажарилганда эса қўшимча балл берилади. Баллар йиғиндисига кўра тегишли юлдуз тоифаси берилади. Қўшимча равишда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 27-июлдаги ПҚ-238-сон қарорига мувофиқ меҳмонхоналар сонини ва уларда хизмат кўрсатиш сифатини оширишни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024-йил 1-январдан бошлаб 3 юлдузли тоифа учун 60 та хонадан кам бўлмаган, 4 ва 5 юлдузли тоифа учун 120 та хонадан кам бўлмаган хоналар фондига эга беш қаватдан паст бўлмаган меҳмонхона 2026-йил 31-декабрга қадар фойдаланишга топширилган тақдирда, меҳмонхона тоифаси тасдиқлангач, инвесторларнинг янги меҳмонхонани қуриш (реконструкция қилиш бундан мустасно) ва жиҳозлаш учун кетган харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат буджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тизими жорий қилинади. Бунда 3 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналардаги ҳар бир хона учун 40 миллион сўм; 4 ва 5 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналардаги ҳар бир хона учун 65 миллион сўм миқдорларда маблағлар қоплаб берилиши белгиланганлиги маълум қилинади.
Улашиш:
Бошқалар
Ўқишини кўчиришга оид: муҳим 7 саволга жавоб
Ўзим яшайдиган ҳудудга ўқишимни кўчирсам, ўқишни тўлов-контрак асосида давом эттираманми?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
“Жасорат мактаблари”га ўқувчилар танлаб олинади
Белгиланган квотага асосан кириш имтиҳонлари натижалари бўйича энг юқори балл тўплаган ўқувчилар ўқишга қабул қилинади.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб
Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.