currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликлар​​Тошкент аэропортида меҳмонхона очилди

​​Тошкент аэропортида меҳмонхона очилди

Ўзбекистон

calendar

29.01.2024

eye

1 196

​​Тошкент аэропортида меҳмонхона очилди

Пойтахт аэропортининг жўнаб кетиш терминалида меҳмонхона расман ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.

Келтирилишичга, меҳмонхона жўнаб кетиш терминалининг кутиш залида, "Art Bazar" мажмуасининг чап томонида жойлашган. Меҳмонхонада икки қаватда 24 та кичик-хоналар мавжуд. Шунингдек, биринчи қаватда ювиниш ва хожатхона, рўйхатга олиш пештахтаси ва маълумот таблоси бўлади, ҳар бир хонада эса индивидуал бортга таклиф қилиш тизими мавжуд.

“Хоналар тўлиқ ўлчамли бир кишилик ётоқ ва минимал жиҳозлар — чироқ, ойна, кийим илгич, қўл юки учун жавон, стол билан жиҳозланган кичик шинам кабиналар каби қурилган. Меҳмонхонанинг моҳияти шундаки, йўловчи трансфер пайтида аэропортдан чиқмасдан ёки транзит зонасини тарк этмасдан бу ерда бир неча соат қолиши мумкин”, — дейилади компания матбуот хизматида.

E-auksion.uz электрон платформасидаги савдолар орқали умумий майдони 240 кв.м бўлган меҳмонхона хусусий компания бошқарувига ўтказилди ва "Khamsa Hotel" бренди остида фаолият юритади. Оператор томонидан белгиланган меҳмонхонадан фойдаланиш тарифлари фойдаланиш муддати ва хона классига қараб 30 дан 150 долларгача бўлади. 24 та хонадан 23 таси стандарт, 1 таси люкс хона бўлиб, оилавий йўловчилар учун мўлжалланган.

 

Улашиш:

Бошқалар

20-июл 2026, 05:37
2 854

Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?

Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.


20-июл 2026, 10:25
2 287

Миси чиққан уста

Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.


10-июл 2026, 07:30
808

Айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади

Давлат томонидан тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор имтиёз ва кафолатлар белгиланган. Шулардан бири айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг олий таълим муассасасида ўқиш учун тўланадиган контракт маблағининг бир қисмини қоплаб бериш тартибидир


9-июл 2026, 04:50
737

Гаров ҳуқуқи қайси мол-мулкка жорий қилинади?

Гаров муносабатларида энг муҳим масалалардан бири — гаров ҳуқуқининг қайси мол-мулкка нисбатан амал қилиши ҳисобланади.

Мавзуга доир янгиликлар: